#АШАДДИЙ #МУХЛИС #МИНБАРИ
2016 йил 31 май куни эрта тонгда интернетдан бир совуқ хабарни ўқидим. Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, таниқли адибимиз Эркин ака Воҳидов оғир хасталикдан сўнг вафот этибди. Жуда қаттиқ таъсирландим. Ўтган йили Шайх Муҳаммад Юсуф Муҳаммад Содиқ Ҳазратлари оламдан ўтганларида ҳам худди шундай ҳолатга тушгандим. Хаёлан Эркин Воҳидовнинг шеърларини, ғазалларини бир бир эсга ола бошладим. “Ойнинг ўн беши қоронғу, ўн беши ёғду билан.”
Умрини ошиқ ҳамиша ўтказар орзу билан,
Ойнинг ўн беши қоронғу, ўн беши ёғду билан.
Айт, қачон кўнглимга солдинг, ишқ ўтин эй соҳира,
Дил ўзи боғландиму ё боғладинг жоду билан.
Яна бошқа кўплаб қўшиқ бўлган шеърлар ёдимга қалаши келаверади. Устозимиз Шерали Жўраевнинг мумтоз шоиримизнинг шеър ва ғазалларига айтган қўшиқларини такрорлайман.
Тарихингдур минг асрлар ичра пинҳон ўзбегим,
Сенга тенгдош Помиру Оқсоч Тиёншон ўзбегим.
Сўйласин Афросиёбу сўйласин Урхун хати,
Кўҳна тарих шодасида битта маржон, ўзбегим.
“Ўзбегим”ни ёзиш. Яна, тағин 70-йилларда-я. Эркин аканинг ҳам, Шерали Жўраевнинг ҳам журъатларига қойил! Бу қўшиқ нафақат бу икки ижодкорга шон-шуҳрат келтирди, балки, курраи заминимизда ўзбекман деб яшаётган, томирида ўзбек қони оқаётган барча инсонларга ўзларининг ўзбек эканлигини ҳис этиш бахтини ҳам берди.
Айтиб адо қилолмайдиган тарихимизни буюк аждодларимизни, ўчмас қадриятларимизни билдиришди, ёдимизга келтиришди бу икки аллома замондошимиз. Шуларнинг борлиги, ёзган номалари, айтган қўшиқлари руҳиятимизни осмон қадар юксаклантираётганлиги бу бизнинг иқболимизнинг ҳам баландлигидир. 2016 йил 31 май куни эрта тонгда интернетдан бир совуқ хабарни ўқидим. Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, таниқли адибимиз Эркин ака Воҳидов оғир хасталикдан сўнг вафот этибди. Жуда қаттиқ таъсирландим. Ўтган йили Шайх Муҳаммад Юсуф Муҳаммад Содиқ Ҳазратлари оламдан ўтганларида ҳам худди шундай ҳолатга тушгандим. Хаёлан Эркин Воҳидовнинг шеърларини, ғазалларини бир бир эсга ола бошладим. “Ойнинг ўн беши қоронғу, ўн беши ёғду билан.”
Умрини ошиқ ҳамиша ўтказар орзу билан,
Ойнинг ўн беши қоронғу, ўн беши ёғду билан.
Айт, қачон кўнглимга солдинг, ишқ ўтин эй соҳира,
Дил ўзи боғландиму ё боғладинг жоду билан.
Яна бошқа кўплаб қўшиқ бўлган шеърлар ёдимга қалаши келаверади. Устозимиз Шерали Жўраевнинг мумтоз шоиримизнинг шеър ва ғазалларига айтган қўшиқларини такрорлайман.
Тарихингдур минг асрлар ичра пинҳон ўзбегим,
Сенга тенгдош Помиру Оқсоч Тиёншон ўзбегим.
Сўйласин Афросиёбу сўйласин Урхун хати,
Кўҳна тарих шодасида битта маржон, ўзбегим.
“Ўзбегим”ни ёзиш. Яна, тағин 70-йилларда-я. Эркин аканинг ҳам, Шерали Жўраевнинг ҳам журъатларига қойил! Бу қўшиқ нафақат бу икки ижодкорга шон-шуҳрат келтирди, балки, курраи заминимизда ўзбекман деб яшаётган, томирида ўзбек қони оқаётган барча инсонларга ўзларининг ўзбек эканлигини ҳис этиш бахтини ҳам берди.
Айтиб адо қилолмайдиган тарихимизни буюк аждодларимизни, ўчмас қадриятларимизни билдиришди, ёдимизга келтиришди бу икки аллома замондошимиз. Шуларнинг борлиги, ёзган номалари, айтган қўшиқлари руҳиятимизни осмон қадар юксаклантираётганлиги бу бизнинг иқболимизнинг ҳам баландлигидир.
✍
Абдураҳим Султонов👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com