ДОНОЛАР ДОНОСИ...
Инсоният тарихидаги энг буюк ақл соҳиби — Ғарб иддао қилганидек, Алберт Эйнштейн эмас. Чунки Эйнштейн фақатгина чекланган соҳа бўйича чуқур илмга эга эди.
Энг буюк зеҳн бир вақтнинг ўзида тиббиёт, фалсафа, кимё, физика, риёзиёт, геология, астрономия, тарих, фармацевтика, география ва таржима соҳаларида билимга эга бўлиб, бу фанларнинг ҳар бирига оид 120 дан ортиқ китоб ёзган шахсга тегишли.
У 1000 йил аввал биринчи бўлиб Ер ўз ўқи атрофида айланишини исботлаб берган.
Шунингдек, ҳеч қандай замонавий ускуналардан фойдаланмаган ҳолда, Ернинг айлана узунлигини 99,7% аниқлик билан ҳисоблаган, бу эса бугунги замонавий ўлчамларга мутаносибдир.
У геодезия (ерни бўлиш ва унинг шакли ҳамда майдонини ўрганиш) фанининг асосчиси ҳисобланади.
Жорж Сартон ўзининг "Илмга кириш" китобида у ҳақида шундай деган:
"У сайёҳ ва файласуф, риёзиётчи, астроном, географ ва универсал олим эди. У ислом цивилизациясининг энг йирик шахсларидан ва инсоният тарихидаги энг буюк олимлардан бири ҳисобланади."
Олмон шарқшуноси Шахау эса уни шундай таърифлаган:
"У тарих билган энг буюк зеҳният эгаси эди."
Бу буюк олим бугунги Ўзбекистон тупроғида туғилиб улғайган Абурайҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Берунийдир.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube