Истанбулнинг Фотиҳ туманида 70 минг доллар товон пули учун ўзбекистонлик тадбиркор А.К. ўғирлаб кетилди, аммо полициянинг муваффақиятли операцияси орқали қутқарилди. Ҳодиса доирасида бир киши қўлга олинган бўлиб, тадбиркорнинг ўғирлаб кетилган вақти хавфсизлик камераларига тушган.
Фотиҳ туманида озодлиги учун 70 минг доллар товон пули талаб қилинган ўзбекистонлик тадбиркор полиция томонидан қутқарилди. Воқеа бўйича бир киши қўлга олинган. Ўғирлаб кетиш вақти камераларга тушган.
23 январь куни соат 15:55 да ўзбекистонлик тадбиркор Р.И. (45) ўз дўсти А.К.нинг Фотиҳ туманининг Котиб Қосим маҳалласидан ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар берди. У полициядаги баёнотида А.К.нинг Фабрика кўчасидаги бир бинода мажбурий равишда ушлаб турилганини айтди.
Талончиликка қарши кураш бўлими ходимлари дарҳол тегишли манзил ва атрофда хавфсизлик чораларини кўришди. Полиция тадбиркорнинг бинодаги квартиралардан бирида зўрлик билан ушлаб турилганини аниқлади. Операция вақтида қўллари кишанланган ҳолда топилган А.К. қутқарилди. Шунингдек, квартирада бўлган ўзбекистонлик гумондор М.Н.М. (24) қўлга олинди.
А.К. полициядаги дастлабки баёнотида ўзини ўғирлаганларни танимаслигини айтди:
"Мен ресторанда овқатланиб кўчага чиққанимда, 8-9 кишидан иборат бир гуруҳ мени олиб қочди. Дастлаб мени бир жойда ушлаб туришди, кейин эса қўлларимга кишан солиб, оиламдан 8 100 доллар талаб қилишди."
Тадбиркор ушлаб турилган уйда тинтув пайтида 550 минг сохта доллар топилган. Шунингдек, 1 та кишан, 1 925 турк лираси, 59 доллар, 6 та турли шахсларга тегишли хорижий шахс гувоҳномалари, турли кишиларнинг паспортлари, яшаш рухсатномалари, сохта ҳужжат тайёрлашда фойдаланилгани тахмин қилинаётган 43 та бўш визитка, ламинация аппарати ва ҳужжатларни текшириш қурилмалари мусодара қилинди.
Гумондор М.Н.М. сохта ҳужжат тайёрлаш ва шахсни эркинликдан маҳрум қилиш айби билан судга юборилди ва суд уни қамоққа ҳукм қилди.
Ресторандан чиққан пайтида ўғирланган тадбиркор А.К. ўзини ўғирлаган 8-9 киши ҳақида маълумот берди.
Полиция ҳодиса юзасидан суриштирувни давом эттирмоқда.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube