“СОЛИҚ ҲАМКОР" "СОЛИҚ АЛДОВ" АЙЛАНДИМИ?
Декабр ойи бошидан бери қўмитанинг 1198 қисқа рақамига қўнғроқ қилган фуқаролар қарийб саксонинчи бўлиб алоқа навбатини кутаётгани бежизмас. Сабаби соядаги яширин ва хуфёна иқтисодни фош этишда жамоатчилик назоратидан устамонлик билан фойдаланган қўмита солиқ тушумларида самарага эришиб олгач, йил охирига келиб мурожаатчиларга мукофот пулларини тўлаб беришни атайин пайсалга солиб, турли хил баҳоналарни ўйлаб топиб очиқчасига ғирромлик қилмоқда.
Кредит фоизларининг юқорилиги бўйича дунёдаги 83 та давлат орасида еттинчи, Осиёда эса афсуски, 1-ўринда турувчи давлатимизда аҳолининг аксарият қисми қулоғигача кредит ботқоғига ботиб кетган. Шундай бир оғир шароитда ўзи тўплаган кэшбек суммаларини тушириб олишда ўз оила аъзолари ёки яқинларидан кредити йўқларни кундузи чироқ ёқиб қидириб топиб келишилган ҳолда ихтиёрий тарзда банк картасига тушириб олмоқчилигини табиий қабул қилиш керак, аслида.
Cаll марказ 1198 операторлари айни муаммоли вазиятга сўралган изоҳга бир неча хил талқинда, тўлиқ бўлмаган, мавҳум тарзда "кутинг, сабр қилинг, қачондир тушади" қабилидаги умумий жавобдан нарига ўтолмайди. Йил сўнгги, бюджет тақчиллигини тушуниш мумкиндир. Aммо наҳотки арзимаган мукофот пулини 2-3 ойдан буён (сўнгги бор август ойида, мустақиллик байрами арафасидагина мукофотлар намунали, ўз вақтида тўлаб берилган холос) вақтида тўлаб беролмайдиган даражадаги аянчли, абгор аҳволга тушиб қолган бўлса ғазнамиз?
Ижтимой тармоқларда тизимдаги камчилик ва муаммолар, оқсаётган, кечиккан мукофот пулига доир, шунингдек, ички тизим ходимлари ва ташқи жамоатчилик томонидан солиқ соҳасидаги муаммоларга оид бир неча бор эътирозли чиқишлар қилинишига қарамай вазият умуман ўнгланмаяпти.
Вақти сероб қўмита IT сервис ходимлари калласига келган илк чала ва хом ғояни ҳам пала-партиш тарзда ўзбошимчалик билан исталган вақтда иловага сингдираверишидан 6 млн илова фойдаланувчиларини чалғитиб қўймоқда. Aслида фойдаланувчи оддий, содда, енгил, бир меъёр ва маромда ишлайдиган қулай, ўзгаравермайдиган иловага муҳтож. Aммо илова яратилганидан бери тинимсиз ўзгартириш ва қўшимчалар киритилавериб мураккаб ва оғир, қотиб ишлайдиган ноқулай дастурга айланиб қолганини қўмита раҳбарияти наҳот фаҳмламаса?
Илова ҳар ой 5,6 кунлаб блокланиб, қандайдир ноқулайлик ва мураккабликлар қўшилаётгани хусусида қўмита ахборот хизмати афсуски умуман изоҳ бермайди. Нима янгилик киритилгани билишга уруниш бу ёғи энди ўйла, изла, топ ўйини...
Давлат солиқ қўмитаси тўғридан тўғри бўйсунувчи Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарор бандларига риоя этилмаслиги ҳуқуқий жиҳатдан ҳуқуқбузарлик сифатида характерланади. Юқоридаги чигалликлар хусусида 6 миллионлик фойдаланувчилари бор бўлган илова ва тизимдаги хатолик, камчиликлар, эътирозлар хусусида қўмита матбуот котиби Дилдора Ҳашимова томонидан асосли раддия, тушунтириш ёки изоҳ берилмайди. ОAВ орқали ДСХО ходимлари ва жамоатчиликни қийнаётган ҳолатларнинг ортиб бориши, соҳада ноаниқ бошқарувнинг оқибатидир.
Мукофот пулларини ўз вақтида тўламай пайсалга солишдан мақсад нима? Мурожаатчини бездириб, мурожаат йўллашдан совутишми? Ёки мақсад яширин иқтисодиётга шароит яратиб беришми? Тизим фаолиятини қайтадан кўздан кечириб, одилона баҳолаб, камчиликларни бартараф этиш фурсати етмадими, жаноб Кутбиев?
Солиқ қўмитаси қатор манбалардан янграётган муаммоларни ўнглаши учун Қутбиев ўрнига бошқа раҳбар келишини кутиш керакми? Aслида ОAВ да ўнлаб ёритилаётган тизим муаммоларига эътиборсизлик, лоқайдлик ва беписандлик қилаётган қўмита раҳбариятида ўзгариш қилиш вақти аллақачон келгандир!?
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube