УНИВЕРСИТЕТДА СОҚОЛ ВА ҚОРА РЎМОЛ РЕЙДИНИНГ ҚОНУНИЙ АСОСИ БОРМИ?
Давлат университетларида талабаларнинг соқол қўйиши ва қора рўмол ўраши жиддий муаммога айланган. Қора рўмол ва соқол назоратига университет жамоаси – декан, замдекан, тюторлар масъул.
Лекин соқол қўйма, қора рўмол ўрама дейиш учун ҳеч қандай қонуний асос йўқ. Бирор қонунда бу ҳақида гап кетмайди. Соқол ва қора рўмол ҳақида ҳатто Университетлар ички низомида ҳам ҳеч нарса дейилмаган.
Шунга қарамасдан соқол қўйган ва қора ҳижоб кийган талаба учун деканлар, замдекан ва тюторлар жавобгар. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ўқув даргоҳида ташқи кўриниш низомини ишлаб чиқиб тақдим этсин ёки бундай ўғринча оғзаки буйруқларни йиғиштирсин.
Ҳозирги талабалар «лўх» эмас, бирор нарса талаб қилинса қонун кўрсат дейди, ҳужжат борми дейди. ДХХ, ИИВ ва вазирлик университет жамоаларини қопқонга қўйган. Қора ҳижоб ва соқолни тақиқлаш бўйича оғзаки буйруқлар бор, лекин бирор ҳужжат йўқ. Оғзаки буйруқни бузган талаба жазоланмайди, фақат масъул шахслар жазоланади.
Натижада талабалар ҳақини сўрайди, университетларда соқол ва қора рўмол устидан жанжаллар юзага келмоқда. Университет жамоаси ҳеч қандай қонун билан ҳимояланмаган, «талаба» ва «мутасаддилар» номли икки ўт орасида сарсон.
ДХХ ва ИИВ мантиқсиз оғзаки буйруқни бекор қилинг ёки Парламент қора рўмол ва соқолга қарши талабни асослаб қонун ҳужжатини тақдим этсин.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube