Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Президент истаган натижани Тўлқин ака жайдари тилда тушунтириб бера олдилар – Зоир Мирзаев оққўрғонлик деҳқон ҳақида
Аввалроқ оққўрғонлик деҳқон Тўлқин Мансуров Президент томонидан «Дўстлик» ордени билан мукофотлангани тўғрисида хабар берган эдик.
Мукофотни топшириш учун Оққўрғонга борган Тошкент вилоят ҳокими Зоир Мирзаев ҳар бир қилинган меҳнат самара беришини таъкидлади.
Аслида ўқитувчилик билан шуғулланадиган Т.Мансуров ишдан ташқари, томорқада деҳқончилик қилади. Хонадонидаги 10 сотих томорқадан йилига 3 маротаба ҳосил олади.
Деҳқон йилига уч марта ҳосил экиб, қарийб 100 млн даромад қилади, шунингдек, у 17 қути асалари боқишни ҳам йўлга қўйган бўлиб, бундан йилига 180-200 килограммгача тоза асал олади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

«Қилинган меҳнат, албатта ўз самарасини беради. Бугун шунинг ёрқин намунасини кўриб турибмиз. Президент истаган натижани Тўлқин акам жайдари, деҳқон тилида тушунтириб бера олдилар» деди Зоир Мирзаев.
Аслида ўқитувчилик билан шуғулланадиган Т.Мансуров ишдан ташқари, томорқада деҳқончилик қилади. Хонадонидаги 10 сотих томорқадан йилига 3 маротаба ҳосил олади.
Деҳқон йилига уч марта ҳосил экиб, қарийб 100 млн даромад қилади, шунингдек, у 17 қути асалари боқишни ҳам йўлга қўйган бўлиб, бундан йилига 180-200 килограммгача тоза асал олади.
«Томорқачиликдан даромад олишни поччамдан ўрганганман, мени томорқадан унумли фойдаланганимни кўриб барча қўшниларимиз ҳам ерларидан тўғри фойдалана бошлади. Президентимиз топшириғи билан туман ҳокими ўтган йили асал ари қутиларини текинга беришди, сенга даромад керакми, ол фойдалан дейишди бунинг учун давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз», дейди Дўстлик ордени соҳиби Т.Мансуров.
Telegram I Facebook I YouTube I Live