EFFECT.UZ | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали
Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz
Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat
Почта: www.effect.uz@gmail.com
Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Лазиз Кудратов Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги доимий миссияси директори Канокпан Лао-Арая билан учрашди

Суҳбат давомида ОТБ портфели доирасидаги жорий ва истиқболли лойиҳаларни (умумий қиймати 9,5 млрд доллар бўлган 60 та лойиҳа) амалга ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.


👉 https://effect.uz/6377

Telegram I Facebook I YouTube I Live


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Навоий шаҳридаги “Жанубий” ва “Янгиобод” маҳаллаларида олиб борилаётган ишлар жойида танқидий ўрганилди

Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев бошчилигида “Жанубий” ва “Янгиобод” маҳаллаларидаги қурилиш, инфратузилма ва ижтимоий ободонлаштириш ишлари юзасидан жойида танқидий таҳлил ўтказилди.

Ўрганиш давомида қуйидаги жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди:

Ичимлик суви ва йўл инфратузилмаси: Аҳолидан тушган мурожаатлар асосида мавжуд муаммолар кўриб чиқилди. Айрим ҳудудларда ичимлик суви етказиб беришдаги узилишлар ва йўл қопламаларининг сифатсизлиги танқид остига олинди. Маҳалла фуқаролари йиғини фаолияти: Маҳалла фаоллари билан суҳбатлар ўтказилиб, аҳолининг эҳтиёжлари ва таклифлари тингланди.

Ободонлаштириш ишлари: Яшил ҳудудларни кенгайтириш, чиқинди ташлаш маданиятини ошириш ва болалар майдончаларини янгилаш бўйича таклифлар билдирилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Рақамлаштириш бўйича соғлиқни сақлаш тизимида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бўлиб ўтди. Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан соҳада коррупцион омилларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Маълум қилинишича, вазирлик UZINFOCOM билан ҳамкорликда ягона тиббиёт ахборот тизими — DMED ишлаб чиқилган. Бугунги кунда ушбу тизим 24 млн аҳолини электрон мед картасини киритиш имкониятига эга бўлди.

Қолаверса, тиббиёт ходимлари ва фармацевтика компаниялари ўртасидаги яширин келишувларнинг олдини олиш мақсадида ягона тиббиёт ахборот тизими (DMED)да “Электрон рецепт” модули ишлаб чиқилган.

Бу модул дори воситаларининг дозалари ва шаклларини ҳисобга олган ҳолда рецептларни электрон шаклда бериш, уларнинг маркировкасини назорат қилган ҳолда сотиш, ҳисобот юритиш жараёнини автоматлаштириш ҳамда беморлар учун мобил илова орқали рецептлар ҳаракатини кузатиб туриш имконини беради.

Шунингдек, аҳоли ва шифокорлар учун мобил иловалар яратилган. DMED ахборот тизими 2 571 та бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларидан 2 475 тасига ўрнатилган. Ҳозирда зарур жиҳозларни харид қилиш ва ўрнатиш, тиббиёт ходимларини тизимда ишлашга ўқитиш ва маълумотларни ахборот тизимига киритиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live


Доллар курси пастлашда давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 21 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 26,23 сўмга тушди ва 12 938,20 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 33,72 сўмга пастлаб, 14 710,73 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 1,23 сўмга ошди ва 159,51 сўмни ташкил қилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live


АҚШ ва Украина ер ости бойликлари бўйича келишувга эришди

АҚШ ва Украина фойдали қазилмалар бўйича келишувга эришганини тасдиқловчи меморандумни имзолади. Бу ҳақда Украина бош вазирининг биринчи ўринбосари, иқтисодиёт вазири Юлия Сириденко маълум қилган.

👉 https://effect.uz/6376

Telegram I Facebook I YouTube I Live


Йиғилишда 3-4 та идора мисолида айтилган танқидлар бошқа вазирлик ва тармоқларга ҳам тегишли экани қайд этилди

Экология, Қишлоқ хўжалиги, Қурилиш, Энергетика, Олий таълим вазирликлари, Кадастр агентлиги, Автойўллар қўмитаси, Саноат хавфсизлиги қўмитаси, Қурилиш инспекцияси тизимида ҳам бюрократия ҳалигача юқорилиги кўрсатиб ўтилди.

Ушбу вазирлик ва идоралар раҳбарларига бугунги йиғилишдан хулоса чиқариб, аҳоли ва тадбиркорларга хизматларни енгиллаштириш топширилди.

Умуман, барча даражадаги раҳбарлар олдига ишлаб чиқарувчи ва экспортчилар билан доимий мулоқотда бўлиш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш давомида ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Урганчдаги чиқиндиларни ким тозалайди?

Бундан бир неча кун аввал "Урганч чиқиндига тўлмоқдами" деган сарлавҳа остида фуқаролардан келган мурожаатни каналимизда чоп этган эдик. Мактаб ҳудуди атрофидаги ушбу чиқиндилар ҳали ҳамон тозалнгани йўқ.

"Бу муаммони бартараф этадиганлар борми ўзи ёки шундай чиқиндилар ичида яшайверамизми?", дейди
Effect.uz'га мурожаат қилган фуқаро.

Telegram I Facebook I YouTube I Live


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Фарғона вилояти Фарғона тумани Миндон қишлоғида айни дам ёмғир шу жадалликда ёғмоқда

Telegram I Facebook I YouTube I Live


Йиғилишда солиқ ва божхона соҳаларидаги камчиликлар бу тизимларда навбатдаги ислоҳотларни талаб қилаётгани қайд этилди

Мутасаддиларга малакали экспертлар, олимлар ва тадбиркорлар жамоатчилик кенгашини жалб қилиб, солиқ-божхона сиёсати ва маъмурчилигини янги босқичга олиб чиқиш бўйича асосли таклифларни киритиш топширилди.

Шунингдек, вазирларнинг ўз соҳасидаги йўриқнома ва бошқа идоравий ҳужжатларни қабул қилиш бўйича ваколати аниқ белгиланиши лозимлиги таъкидланди.

“Энг барқарор муносабатлар – қонун билан, янги ислоҳотлар – Президент ҳужжати билан, тармоқ ва ҳудудларни ривожлантириш – Ҳукумат қарори билан белгиланади. Уларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича фақат идоравий ҳужжатлар қабул қилинади.

Ана шунда, ислоҳотлар натижалари одамларимизга тезроқ етиб боради”,

- деди Президент.


Telegram I Facebook I YouTube I Live


Президент тадбиркорларни ўйлантираётган яна бир масалага тўхталди

Жойларда ер солиғи ва ижара тўловларига оширувчи коэффициент белгилаётганда унинг бизнесга таъсирини ўрганиш, тадбиркорларнинг имконияти ва молиявий аҳволидан келиб чиқиб, қарор қабул қилиш муҳимлигини таъкидлади.

“Тушумни кўпайтириш солиқ ставкасини ошириш ҳисобидан бўлмаслиги керак. Аксинча, тадбиркорга ёрдам бериб, солиқ базасини кенгайтирсак, тушум кўпаяди, тадбиркорлар ҳам рози бўлади”,

- деди Президент.

Эндиликда тадбиркорларга ушбу солиқларни йилда иккига бўлиб тўлашга рухсат берилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live


Қўқонда янги дарахт "кушандалари" пайдо бўлдими?

Effect.uz таҳририятига навбатдаги мурожаат Фарғона вилояти Кў‌кон шаҳридан келиб тушди.

Мурожаатчининг маълум килишича, Кўкон шаҳар Экология ташкилотига янги бошлиқ келганидан буён дарахтлар тўхтовсиз кесилмокда.

"Расмдаги ҳолатлар 11 апрель куни Ўрмонбоғ МФЙда содир бўлган. Бу ҳолатларни назоратга оладиган ташкилот борми ўзи? Қонуний чора кўрилишини илтимос қилиб қоламиз", дейди мурожаатчи.


Telegram I Facebook I YouTube I Live


Президент бизнес учун тенг шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди

“Маҳаллий корхоналаримизга йўл очиб, ишлаб чиқаришни кўпайтириш, қиммат бозорларга янги-янги маҳсулотлар билан киришига шароит яратишимиз зарур”,

- деди давлат раҳбари.

Лекин айрим товарлар бозорларимизга сунъий пасайган нархда кириб келаётгани маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ўрнини заифлаштираётгани кўрсатиб ўтилди.

Масалан, ўзимизда чиқаётган таннархи 220 долларлик кичик музлатгич бозорда ўртача 250 доллардан сотилаётгани учун 30 доллар ҚҚС тўланади.

Худди шундай музлатгичнинг импорт нархи сунъий пасайтирилиб, 25 доллар кўрсатилгани учун бор-йўғи 3 доллар ҚҚС олинаяпти. Яъни, ишлаб чиқарувчи импортга нисбатан 10 карра кўп солиқ тўлаяпти.

Янги фармон билан эндиликда четдан олиб келинаётган товарларни божхона қийматини аниқлаш тартиби тўлиқ халқаро қоидаларга мослаштирилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистон Осиё чемпионати финалига йўл олди

17 ёшгача бўлган футболчиларимиз Осиё кубогининг финалига йўл олди. Яримфиналда вакилларимиз КХДР ўстидан 3:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ушбу ғалаба орқали Осиё чемпионатининг финал босқичига йўл олди. Финал ўйини мезбон мамлакат – Саудия Арабистонига қарши кечади.

Саудия Арабистони ярим финал баҳсида Жанубий Корея терма жамоасини пенальтилар сериясида мағлуб этди.

Ҳал қилувчи ўйин 20 апрель куни Тошкент вақти билан соат 20:00да Тоиф шаҳридаги “Қирол Фаҳд” стадионида бўлиб ўтади.


Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик футболчилар ушбу мусобақанинг гуруҳ босқичида саудияликлар устидан 0:3 ҳисобида ғалаба қозонганди.


Муаллиф: Нурилло Эркинов

Telegram I Facebook I YouTube I Live


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«Қозоқлар 10 йилдан кейин Ўзбекистонга стройкага боради»

Қозоғистонлик тадбиркор Мирас Эрназар айни вақтда Ўзбекистонда йирик брендлар фаолияти йўлга қўйилаётганини айтиб, бу бир неча йилдан кейин иқтисодий учун катта фойда бўлишини таъкидлади.

У, шунингдек, Қозоғистонга хонанда Дженнифер Лопес келаётгани ҳукумат даражасида мақталиб, жуда кўкларга кўтарилаётгани, аммо бу халққа ҳеч қандай фойда бермаслигини қўшимча қилибди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live


Гаджетлардан фойдаланиш қаришни секинлаштиради. Олимлар турли электроника қурилмаларидан доимий фойдаланиш миянинг «умри»ни узайтиришини аниқлашди.

Смартфон ва компютердан фаол фойдаланадиганларда ёши ўтган сайин когнитив қобилиятлар пасайиш хавфи 58 фоизга камайган. Шунингдек, ушбу одамларда деменсия ривожланиш эҳтимоли ҳам камроқ.

Хотирангизни ишлашга ундайдиган контент кўриш ёки ижтимоий тармоқларда мулоқот қилиш эса янада кўпроқ фойда беради.

Telegram I Facebook I YouTube I Live


Президент сертификатлаштириш ва стандартлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини белгилаб берди

Алоҳида фармон билан Техник тартибга солиш агентлиги, Санэпидқўм, Ветеринария қўмитаси, Карантин агентлиги каби идораларнинг маҳсулотга хулоса бериш ваколатлари аниқ белгилаб берилади.

Бунда такрорланувчи ва устма-уст тартиблар босқичма-босқич бекор қилинади. Масалан:

озиқ-овқат маҳсулоти сифати ва хавфсизлиги назорати билан фақат Санэпидқўм шуғулланади;

озиқ-овқат учун техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади;

қўмита асосий озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича санитария қоидалари ва нормаларини халқаро талабларга – Кодекс Алиментариусга мувофиқлаштиради.

Бошқа тизимлар ҳам худди шу тартибда қайта кўриб чиқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Хоразмда 14 ёшли "тунги капалак" ушланди

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида 7-синф ўқувчиси раққосалик қилаётгани ҳақидаги видеолавҳалар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Билдирилишича, жорий йилнинг 16 апрель куни Урганч шаҳрида яшовчи 2011 йилда туғилган вояга етмаган қиз тунги клубда раққосалик қилаётгани аниқланиб, тегишли ташкилот вакиллари томонидан Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.

Ушбу ҳолат ваколатли ташкилот вакиллари ҳамкорлигида ўрганилганида Урганч шаҳридаги 8-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 7-синфида ўқиган қиз ота-онасининг аризасига кўра 2024 йил 24 ноябрда Хоразм вилояти Болалар масалалари бўйича Урганч шаҳар комиссиясининг 162-сонли қарори ва ушбу қарор асосида 2024 йил 3 декабрдаги мактаб буйруғи билан ўқувчилар сафидан чиқарилганлиги маълум бўлган.


Муаллиф: Нурилло Эркинов

Telegram I Facebook I YouTube I Live


“Такрор ва такрор айтаман – “ҳозирги дунёдаги вазият бизга таъсир қилмайди” деганлар жуда катта хато қилади. Бундай шароитда фақат ўз кучимиз ва ички имкониятларимизга таяниб, дадил-дадил қадам ташлашимиз керак” – президент

Лекин кўп раҳбарлар ҳали масаланинг жиддийлигини, 2 карра кўп ишлаш кераклигини билмаётгани, ҳар бир вазирлик, тармоқ ва ҳудудларни биринчи раҳбарлари аниқ-аниқ режа қилиб, ишлаб чиқариш, экспорт билан ўзи шахсан шуғулланиши шарт ва зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Бир ҳафта давомида мутасаддилар 3 мингдан зиёд тажрибали тадбиркорлар билан учрашди. Ишбилармонлар халқаро бозорлардаги тебранишларга мослашиш учун тезда ҳал қилиш керак бўлган янги-янги масалаларни қўймоқда. Вазирлар, ҳокимлар, банк ва тармоқ раҳбарларига саволлар кўп.

Айрим раҳбарлар тенденцияларни ўрганиб, хатарларни тўғри баҳолаб, тадбиркорларга йўл очиш ўрнига ўзлари тўсиқ бўлаётгани танқид қилинди.

Бундайларга нисбатан қаттиқ чора кўрилиши қайд этилди.


Иқтисодий мураккаблик индексида Ўзбекистоннинг ўрни 105-ўриндан 80-ўринга кўтарилган — президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида дунёда юз бераётган иқтисодий ва савдо чекловларининг Ўзбекистонга таъсирини юмшатиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда таъкидланишича, Гарвард университети таҳлилига кўра, ўтган беш йилда Иқтисодий мураккаблик индексида Ўзбекистоннинг ўрни 25 поғона яхшиланиб, 105-ўриндан 80-ўринга кўтарилди.

Бугунги кунда 162 турдаги миллий маҳсулотларимиз “дунё бозорларида рақобат устунлигига эга” деб эътироф этилаяпти.

Натижада охирги йилларда экспорт 2,2 баробар ошди. Ташқи савдо айланмаси ялпи ички маҳсулотга нисбатан 57 фоизга етди.

Бу – иқтисодиётимиз ташқи бозорларга қанчалик боғлиқ эканини кўрсатадиган жуда катта рақам”,

- деди президент.

Telegram I Facebook I YouTube I Live


Урганч аэропортини модернизация қилиш ва бошқариш бўйича ўтказилган тендерда Incheon International Airport Corporation (Жанубий Корея) ғолиб деб топилди

2024 йил 1 августида «Урганч халқаро аэропортини модернизация қилиш ва бошқариш» лойиҳасини «Қуриш-бошқариш-топшириш» бўйича очиқ тендер эълон қилинганди, танлов икки босқичда бўлиб ўтди: малака сўрови ва таклифлар сўрови. Тендерда саккизта компания иштирок этди, улардан бештаси иккинчи якуний босқичга ўтди, шундан сўнг идоралараро тендер комиссияси ғолибни аниқлади.

ДХШ лойиҳаси аэропортни модернизация қилиш ва бошқариш лойиҳасини биргаликда амалга оширишни назарда тутади. Хусусий шерик йўловчи ва юк терминалларини қуриш ва бошқариш, шу жумладан ерда хизмат кўрсатиш ишларини амалга оширади. Давлат шериги аэродром мажмуасини қуриш ва бошқариш (учиш-қўниш йўлаги, перрон) учун жавобгарликни ўзига олади. Лойиҳага кўра кейинги қадам 19 йиллик концессия муддатини ўз ичига олган ДХШ шартномасини тузиш бўлади.

"Очиқ тендер эълон қилингани йирик халқаро аэропорт компанияларида катта қизиқиш уйғотди. Танлов ғолиби бўлган Инчеон халқаро аэропорти нафақат Корея Республикасининг асосий ҳаво дарвозаси, балки Шимолий-Шарқий Осиёдаги энг йирик транспорт марказларидан бири бўлиб, у бир неча маротаба дунёнинг энг ривожланган ва гавжум аэропортлари 10 талигига кирган. 2024 йил якунлари бўйича аэропорт 70 миллион йўловчига хизмат кўрсатган. Урганчдаги лойиҳани амалга оширадиган жамоа Хоразм аэропортини йўловчилар учун энг замонавий ва қулай аэропортлардан бирига айлантириб, минтақанинг хорижлик сайёҳлар учун жозибадорлигини оширишига ва умуман, Ўзбекистон авиация соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшишига ишонамиз"

— дея изоҳ берди Uzbekistan Airports компанияси.

Маълумот учун, Урганч халқаро аэропортини модернизация қилиш ва бошқариш бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳаси президент қарори ижроси доирасида Uzbekistan Airports томонидан Транспорт ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирликлари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

20 last posts shown.