Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️“Ватанга хиёнат қилмадим”. Ғайрат Дўстов – “метин” болага нима бўлди?
Газ заправкадаги навбатларни гапиргани ортидан 15 суткага кесилган қашқадарёлик Ғайрат Дўстовнинг бугун, 3 январь куни Тошкент шаҳар судида аппеляция суди бўлиб ўтди.
Мазкур судга камсонли журналистлар киритилди, бунга суд залининг кичиклиги сабаб қилиб кўрсатилди. Кейинроқ эса вазият ҳуқуқбузарнинг судга олиб келинмагани билан боғланди.
Янги йилни оиласи бағрида ўтказишдан маҳрум бўлган Ғайрат Дўстов судда кўрсатма берар экан: “Нима бўлганда ҳам, Ватанга хиёнат қилмадим, хиёнатчи эмасман”, дея сўзини якунлади.
Ҳиссиётга берилган Дўстовнинг суд залида тоби қочди ва суд бироз вақтга танаффус олди.
Дўстов адвокат сўровига жавобан судга Тошкент шаҳар ИИББдан олиб келинди. Уни судда 12 нафар кўнгилли адвокатлар ҳимоя қилмоқда.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
Telegram|Facebook I YouTube I Live