«Яшил» энергия қурилмаларини ишлаб чиқарувчилар қўллаб-қувватланади – ҳукумат қарори
Жорий йил 27 декабрь куни «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кенгайтирилиши ҳамда тариф ислоҳотларининг тизимли амалга оширилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, ҳукуматнинг айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш;
жисмоний ва юридик шахсларга қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг эҳтиёт қисмларини, шунингдек, энергия тежовчи замонавий ромлар ва қурилиш изоляция материалларини харид қилишни йўлга қўйиш;
тижорат банклари томонидан «яшил» истеъмол кредитлари ажратилишини кенг жорий этиш ҳамда кредитлар бўйича фоизларнинг бир қисмига компенсациялар ажратишни янада кенгайтириш.