7 мингдан ортиқ товарлар учун инвесторларга божхона божлари бекор қилинди
Ташқи савдо ва эркинлаштириш мақсадида инвесторлар учун 7 мингдан зиёд хомашё ва товарларга божхона божлари бекор қилинди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумидаги нутқида маълум қилди.
Маълум бўлишича, эндиликда Божхона ҳудудида қайта ишлашнинг соддалашган тартиби жорий этилади.
Хусусан, сўнгги йилларда янги-янги бозорларга кириш мақсадида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёни анча тезлашди. Жумладан, 2023 йилда 279 мингдан ортиқ тадбиркорлик лойиҳаларига 13 триллион сўмдан ортиқ кредит, 57 минг нафар хотин-қизга 300 миллиардга яқин субсидия ажратилган.
Шунингдек, хотин-қизларга 6 триллион сўмлик ипотека кредитлари ажратилиши натижасида, 25 мингдан зиёд оилалар шахсий уйларига эга бўлишган. Бу борада 6 минг 200 нафар аёлга уй-жой шароитларини яхшилаш ва кредитнингбошланғич тўловини тўлаш учун 200 миллиард сўм субсидия ажратилган.