Беш нафар ёш жиянини савалаган «тоға» ўзбекистонликми?
Ижтимоий тармоқларда «Ёш болалар хипчин билан саваланди» сарлавҳаси остида видеохабар тарқалди. Ушбу ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олиниб ўрганилди.
Бу зўравонлик ҳолатига Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилмоқда.
Тожикистон Республикаси, Хатлон вилояти Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани билан чегарадош ҳисобланиб, ушбу аҳоли яшаш пунктининг аҳолисининг қарийб 70-75% ни ўзбек миллатига мансуб фуқаролар ташкил этади.
🕊 Telegram | 📱 Facebook
📺 YouTube | 🇺🇿 Live

«Мазкур ҳолат Ички ишлар органлари томонидан зудлик билан ўрганилиб, бир неча кун давомида ўтказилган текширув чоралари натижасида ушбу видеолавҳа Тожикистон Республикаси «Хатлон вилояти, Регар туманида олинганлиги, мазкур вояга етмаган болаларнинг онаси ишлаш мақсадида Россия Федерациясига кетганлиги, болалар тоғасининг қарамоғида қолиб тазйиқ ва зўравонликка учраганлиги маълум бўлди», дейилади омбудсман баёнотида.