#Сўраган_эдингиз
📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволларга жавоблар
❓16-САВОЛ:
Кредит модул тизимида ўқиётган 1-курс талабаси ўқув йили якунида (2-семестрда) 1 та фандан қарздор бўлиб қолса, ўқишини кўчиришига рухсат бериладими?
✅ ЖАВОБ:
Талаба фақатгина биринчи курснинг биринчи семестридаги фанлардан қарздорлиги бўлганда унинг ўқишини кўчиришга рухсат берилмайди. Шунга кўра, кредит модул тизимида ўқиётган биринчи курс талабаси биринчи курснинг иккинчи семестридан қарздор бўлганда ҳам ўқишини кўчириш бўйича рўйхатдан ўтиши мумкин.
❓17-САВОЛ:
Мен 2020 йил февраль ойида ўқишимни Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчирдим. Ҳозирги кунда Жиззах политехника институтининг 2-курсини сиртқи таълим шаклида битирдим. Шунда ўтган йилги Қозоғистондан ўқишимни кўчирганим халақит бермайдими? Ҳозирги кунда мен ўқишимни Тошкент шаҳрига айрим сабаблар туфайли кўчирсам бўладими?
✅ ЖАВОБ:
Бир олий таълим муассасасидан (шу жумладан хориждан) бошқа олий таълим муассасасига ўқиши кўчирилиб, талабаликка қабул қилинган талабанинг ўқишини иккинчи марта кўчирилиши бўйича чеклов мавжуд эмас. Шунга кўра, Сиз ўқишингизни Жиззах политехника институтидан Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларидан бирига кўчириш бўйича рўйхатдан ўтишингиз мумкин.
❓18-САВОЛ:
Жияним Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг хотин-қизлар учун берилган тавсияномасини олди. Жияним ушбу тавсиянома билан олий таълим муассасасига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинадими?
✅ ЖАВОБ:
2021/2022 ўқув йилига хотин-қизлар учун жами 2000 та алоҳида давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ҳудудлар кесимида ажратилди. Ушбу қабул кўрсаткичларига тегишли тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар орасидан энг юқори балл тўплаганлари қабул қилинади.
Тавсияномага эга бўлган аммо ажратилган алоҳида давлат грантига тавсия этилмаган хотин-қизлар тест синовлари натижаларига кўра тўплаган баллари билан танлаган бештагача бакалавриат таълим йўналишларига умумий танловда иштирок этиши мумкин.
❓19-САВОЛ:
Ҳарбий қисм тавсияномасини олдим. Шу тавсияномам сиртқи таълим шаклига ҳам ўтадими?
✅ ЖАВОБ:
2021/2022 ўқув йилига ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлганлар учун олий таълим муассасалари ҳамда таълим шакллари (кундузги, сиртқи, кечки) кесимида алоҳида қабул кўрсаткичлари тасдиқланди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳарбий қисм тавсияномасига эга бўлган абитуриент сиртқи таълим шакли учун ажратилган қабул кўрсаткичига даъвогар бўлиши мумкин.
❓20-САВОЛ:
Мен Навоий давлат педагогика институтининг биология йўналишини тугатганман. Иккинчи мутахассисликка тиббиёт институтларида ўқисам бўладими? Иккинчи мутахассисликка қачондан ҳужжатлар қабули бошланади? Давлат грантида ўқиган абитуриент ҳам иккинчи мутахассисликка ўқиса бўладими ёки дипломнинг асл нусхаси сўраладими?
✅ ЖАВОБ:
Иккинчи олий маълумот олиш бўйича кадрлар тайёрлаш ҳуқуқига эга таълим муассасалари рўйхати Давлат комиссияси томонидан белгиланади. Давлат тиббиёт институтларида иккинчи олий маълумот олиш бўйича кадрлар тайёрлаш тўғрисидаги таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шакллантирилади.
Амалдаги тартиб бўйича иккинчи олий маълумот олиш (иккинчи мутахассислик) учун ҳужжатлар 20 июлдан 20 августгача қабул қилинади. Иккинчи олий маълумот олмоқчи бўлган шахслар олий таълим муассасасининг қабул комиссиясига таълим муассасаси ректори номига ариза ҳамда олий маълумот тўғрисида давлат намунасидаги дипломни (асл нусхаси) иловаси билан тақдим этишлари лозим.
👆1-4 САВОЛ-ЖАВОБ|5-7 САВОЛ-ЖАВОБ| 8-11 САВОЛ-ЖАВОБ| 12-15 САВОЛ-ЖАВОБ
———
👀 Eduuzни кузатишда давом этинг!
👉 @eduuz