Ижодкорлик шунчаки илмий кўникмалар ёки санъаткорлик кўникмалари тўпламига эга бўлишгина эмас. Бу қобилиятларингизни ривожлантириш ва улардан фойдаланишдир. Кўпчилик ижодкор эмасман деб янглишади. Барчамиз нейронли боғланишларни ҳосил қилиш хамда хотирамизга таяниб янги ғоя яратиш қобилиятига эгамиз. Мия қандай ишлашини билиш айрим ўй-фикрларингизнинг ижодкорона табиатини яхшироқ тушунишга ёрдам беради.