Forward from: Mahallada duv-duv gap
Америка орзуси ҳамда Ўзбекистонликлар у ерга интилиши ҳақида икки оғиз айтмоқчиман.
Охирги йилларда АҚШга ноқонуний йўллар билан бориш ҳолатлари кескин кўпайди. Ўн минглаб ватандошларимиз шу йўллар билан борди, кўпи кира олди ҳам.
Бориш истагидагилари ҳам юз минглаб бўлса керак. Айни дамда ҳам йўлга чиққан бир нечта оилани танийман.
АҚШга ўқиганлигим ва кўп боришим сабабли жуда кўп ўзбекларни биламан. Бу йил ҳам уч хафта иш билан бир нечта штатда бўлиб келдим. Ишимдан ташқари, борганлар билан кўп мулоқот қилдим, турли ходисаларни гапириб бердилар. Айримлари билан бўлишмоқчиман.
Умумий хулосам - кириб ҳужжат қилолганларни аксарияти иш топиб оиласини боқяпти. Аммо, лекин, бироқ…
Биринчидан, йўл ўта хавфли. Охирги йил борганлар аввал Никарагуага учиб, у ердан ноқонуний равишда, Гондурас ва Гватемала орқали Мексикага киришган. Чегаралар пиеда кесиб ўтилган, олиб ўтувчилар - турли жиноят гуруҳлари ва наркокартель одамлари.
Бир киши у билан ўтаетган ўзбек оиласидаги аелни, олиб кетиб бир кун зўрлашганини гувоҳи бўлган. Бошқа ватандошимиз у билан бир гуруҳда бўлган ўзбек бўлмаган бир ёш оилани, олиб ўтувчилар чўлга олиб чиқиб эрига “ёки хотинингни олиб қолиб, сени ва икки фарзандингни АҚШ чегарасига олиб борамиз, ёки ҳаммангни шу ерда ўлдириб кўмиб кетамиз” деб айтган. Эр икки фарзанди билан АҚШда, хотини картель қўлида қолиб кетти.
Бундай воқеалар жуда кўп эмас, аммо бўлиб туради.
Иккинчидан, киргандан кейинги вазият. Ҳеч ким оч қолмаятпи. Аммо ҳақиқий олий маьлумоти бўлмаган ва тил билмаганларни ичида зўр бўлиб кетганлар жуда оз, асосан кундалик харажатларни қоплаб юришибти. Тўғри, машинаси яхши ва маиший жиҳатдан ҳает қулайроқ. Аммо иши оғир ва шахсий ҳаетга вақти деярли йўқ. Тракда бўлса, хафталаб йўлда бўлади. Турмуш ўртоқлари юриб кетган ва ажрашиб кетганларни кўпини эшитдим. Доставкада бўлса, кунига 12-14 соатлаб ишлайди. Битта оддий қора ишда 8 соат ишлаб оила боқиб бўлмайди. Стресс, асаб кетиши, руҳий зўриқиш натижасида соғлиқ кетади ва хатто оилавий зўравонлик келиб чиқиши мумкин. Шу бугун Бруклинда (Нью-Йорк) бир 24 ёшли ўзбек йигит ўз онаси, кеннойиси ва унинг 5 ва 4 ёшли фарзандларини пичоқлаб ўлдиргани шов-шув бўлди (ҳавола пастда). Ўтган йил давомида бир нечта ўзбек эркак ўз хотинини пичоқлаганлиги тўғрисида хабарлар чиқди.
Учинчидан, кўпчилик “энг асосийси - фарзандларим оёққа туриб кетиши имкониятлари анча катта” деган орзуда яшайди. Аммо бу масалада ҳам муаммолар бор…
Аниқ билган еки танишларим билан бўлган воқеаларни айтаман, ўзбеклар билан. Бир мусулмон намозхон оила еш фарзандлари билан 10 йилча олдин борган. Фарзандлари катта бўлиб христиан динига ўтиб кетти. Ота бир ўзи қолиб кетти. Бошқа танишим ягона ўғил фарзанди вояга етиши билан бир америкалик қизни уйига кўчиб кетти. Яна бир танишимнинг икки қиз фарзанди эрга тегмасдан, алоҳида “американча” яшашяпти.
Американи орзу қилаетганлар аниқ билсин - фарзандлари ўзбек бўлмайди, неваралари эса катта эҳтимол билан мусулмон ҳам бўлмаслиги мумкин.
Маслаҳатим - болаларимизни шу ерда зўр ўқитайлик ва тарбиялайлик. Яхши касб эгаси бўлиб ривожланган давлатларга бориб яхши ишларда 5-10-15 йил ишласин. Аммо болалигидан ватанини севсин, ва ҳеч қаерда батамом қолиб кетмасин. Жуда бўлмаса бир оёғи Ўзбекистонда бўлсин.