ОРТИҚЧА ОДАМ
Орангиздан ўтиб кетайлик шундоқ,
Қайтмаймиз,
Безовта қилмаймиз бошқа.
Куйладик —
Кўнглимиз тўлиб кетган чоқ,
Инградик — бошимиз текканда тошга.
Изимиздан ғийбат қилингиз, биз — шод,
Тўкилар орттирган гуноҳларимиз.
Керагидан ортиқ сийлади ҳаёт,
Керагидан ортиқ қалб доғларимиз.
Керагидан ортиқ севдик,
Йиғладик —
Бир пари пайкарнинг васлига ташна.
Муҳаббат боғига бизлар сиғмадик,
Сиз сиғинг, илойим,
Сиз бахтли яшанг.
Сизни тарк этмасин иқбол ва омад,
Толе қаршиласин сизни ҳар сафар.
Бизсиз бемалолроқ қозонинг шуҳрат,
Бизсиз бемалолроқ уринг қаҳқаҳа.
Кечирасиз,
Ўтиб кетайлик шундоқ...
Шукур Қурбон
https://t.me/dilgamaktublar
Орангиздан ўтиб кетайлик шундоқ,
Қайтмаймиз,
Безовта қилмаймиз бошқа.
Куйладик —
Кўнглимиз тўлиб кетган чоқ,
Инградик — бошимиз текканда тошга.
Изимиздан ғийбат қилингиз, биз — шод,
Тўкилар орттирган гуноҳларимиз.
Керагидан ортиқ сийлади ҳаёт,
Керагидан ортиқ қалб доғларимиз.
Керагидан ортиқ севдик,
Йиғладик —
Бир пари пайкарнинг васлига ташна.
Муҳаббат боғига бизлар сиғмадик,
Сиз сиғинг, илойим,
Сиз бахтли яшанг.
Сизни тарк этмасин иқбол ва омад,
Толе қаршиласин сизни ҳар сафар.
Бизсиз бемалолроқ қозонинг шуҳрат,
Бизсиз бемалолроқ уринг қаҳқаҳа.
Кечирасиз,
Ўтиб кетайлик шундоқ...
Шукур Қурбон
https://t.me/dilgamaktublar