***
Гулчеҳранинг қўли гул.
Шиппак тикди ўзига.
Рангли картондан.
Бирам бежирим, гуллари хам бор.
Онаси негадир йиғлади...
Гулчеҳранинг барибир қувончи олам,
Энди опасининг мактабдан келишини кутиб ўтирмайди –
Ўзи кетаверади мактабга.
Опасини ўзи кияверсинўша эски калишни.
Бир ўзи кийсин,
Гулчеҳранинг шиппаги бор!
Чопиб кетди Гулчеҳра йўллардан.
Гулчеҳранинг шиппаги бор!
Бирам бежирим, бирам ярашиқ.
Гуллари ҳам антиқа!
Атрофда эса баҳор!
Булутлар югуриб келар тоғлардан.
Чақмоқлар чақади.
Ёмғир шовуллар.
Гулчеҳра юрай деса,
Қуруқ жой йўқ оламда.
Йўллар ҳалқоб...
Гулчеҳранинг шиппаги ивиб қолди.
Гулчеҳранинг чиройли шиппаги узулиб қолди.
Гулчеҳранинг рангли шиппаги йиртилиб қолди.
Йўл четида қунишиб тўхтади Гулчехра
Мактабга борай деса,
Болалар кулади “ялангоёқ” деб,
Уйга қайтай деса, яна йиғлайди онаси.
Усмон Азим
2004йил
https://t.me/dilgamaktublar
Гулчеҳранинг қўли гул.
Шиппак тикди ўзига.
Рангли картондан.
Бирам бежирим, гуллари хам бор.
Онаси негадир йиғлади...
Гулчеҳранинг барибир қувончи олам,
Энди опасининг мактабдан келишини кутиб ўтирмайди –
Ўзи кетаверади мактабга.
Опасини ўзи кияверсинўша эски калишни.
Бир ўзи кийсин,
Гулчеҳранинг шиппаги бор!
Чопиб кетди Гулчеҳра йўллардан.
Гулчеҳранинг шиппаги бор!
Бирам бежирим, бирам ярашиқ.
Гуллари ҳам антиқа!
Атрофда эса баҳор!
Булутлар югуриб келар тоғлардан.
Чақмоқлар чақади.
Ёмғир шовуллар.
Гулчеҳра юрай деса,
Қуруқ жой йўқ оламда.
Йўллар ҳалқоб...
Гулчеҳранинг шиппаги ивиб қолди.
Гулчеҳранинг чиройли шиппаги узулиб қолди.
Гулчеҳранинг рангли шиппаги йиртилиб қолди.
Йўл четида қунишиб тўхтади Гулчехра
Мактабга борай деса,
Болалар кулади “ялангоёқ” деб,
Уйга қайтай деса, яна йиғлайди онаси.
Усмон Азим
2004йил
https://t.me/dilgamaktublar