✨🌙 Хайрли тун!!!
Қалби қордай оқларга,
Самимий, қувноқларга.
Бедорлар, уйғоқларга
Бу тун хайрли бўлсин!
Шукри бехисобларга,
Қалб кўзи офтобларга.
Алплар, моҳитобларга,
Бу тун хайрли бўлсин!
Осуда тун қаршилар,
Сизга меҳрим бахшида,
Кўнгилдошим, яхшилар,
Бу тун хайрли бўлсин!
Эртагача...
Хайрли тун Азизларим