“КИМ ГУНОҲКОР, КИМ БЕГУНОҲ – ҲУКМ ЧИҚАРИШ БАНДАГА ЭМАС”Бир куни саккиз нафар ғишт терувчи мардикор жаладан қочиб, эски эҳромга яширинишибди. Ташқарида момоқалдироқ гумбурлар, ҳавода бамисоли аждарҳо ўкириги янграётгандек бўлаверибди. Ҳамманинг юраги ёрилиб, рангларида ранг қолмабди. “Ҳойнаҳой, орамиздан биримиз қаттиқ гуноҳ қилиб, Худонинг ғазабини келтирдик. Гуноҳ қилган одам эҳромдан чиқсин-да, жазосини олиб бегуноҳларни қутқарсин”, – дебди усталардан бири. Табиийки, ҳеч ким чиқишни истамайди. Шунда яна бири дебди: “Модомики, ҳеч ким чиқишни истамас экан, келинглар, ҳаммамиз қалпоғимизни ташқарига отамиз. Кимнинг қалпоғи дарвозагача етиб борса, гуноҳга ўша одам йўл қўйган бўлади, ўшани ташқарига чиқарарайлик, жазосини олсин”. Барчалари қалпоқларини итқита бошлашибди. Еттита қалпоқ шамолдан қайта эҳромга келиб тушибди, фақат биттаси дарвозагача етиб борибди. Барчалари унга ташланишибди, ташқарига чиқиб, жазонгни ол, дейишибди, у эса, худди кутилганидек, рад этибди, шунда уни тутиб, дарвозадан ҳайдаб чиқаришибди. Барчангиз, эҳтимол, ҳангома нима билан тугаганини билгандирсиз: ҳалиги кишини ҳайдаб чиқаришлари ҳамон эски эҳром “бегуноҳ еттовлон”нинг бошига қулаб тушибди.
Мо Янь , Хитой ёзувчисиТелеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг:https://t.me/Safoyev_Fikri