#Депутат_фаолиятидан
Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати Дилдора Исмоилова Ўктамовна
Бизни кузатиб боринг
👉 @dildoraismoilova1
Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати Дилдора Исмоилова Ўктамовна
Қўшкўпир туманидаги "Чаманзор" маҳалласида яшовчи сайловчилари билан учрашиб, уларни ўйлантириб келаётган муаммоларини ўрганди.
Сайловчилар билан суҳбатлашилганда, Чаманзор махалласидан ўтган захкашларнинг кўмилиб колганлиги сабабли аҳоли томорқаларига захнинг ва шўрланишнинг ўтиб қолиши оқибатида, томорқа экинлари нес-нобуд бўлаётганидан азият чекаётганликларини таъкидлаб ўтишди. Маҳалла драйвери деҳқончилик ва чорвачилик эканлиги аммо аҳолининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда суғориш учун оқар сув етишмовчилиги муаммосидан қийинчилик ва муаммоларга дуч келинаётгани аҳоли томонидан баён этилди.
Шунингдек, аҳолининг оқова-ичимлик сувининг марказий-магистрал кувирлардан маҳаллаларга ўтган ички водоправод қувурларининг чириб-эскириб кетганлиги, таъмирталаб ахволда эканлиги сабабли аҳолининг ичимлик суви билан таъминланишида бир қатор қийичиликлар юзага келаётганлигини эътироз этишди.
Маҳаллада истиқомад қилувчи 2-гуруҳ ногирони Аллаберганова Элнур юрак клапанлари етишмовчилиги-стенози билан жарроҳлик амалиёти ўтказишда, шу билан бирга, иктисодий ва ижтимоий кам таъминланган оилалар рўйхатидаги Саидовлар оиласининг қизи Саидава Дурдибийини Қалқонсимон бези ва бўйин лимфа тугуни ҳавфсиз ўсмасида жарроҳлик амалиёти ўтказишда амалий ёрдам олиш, Каримова Маҳлиё ва Усмонова Моҳиралар ҳамширалик иши мутахасислиги бўйича, Болтаев Ражаббой ишсизлик юзасидан ишга жойлаштиришда ёрдам сўраб қилган мурожаатлари депутат томонидан эътиборга олинди ва ечимини топиш чоралари оғзаки ва депутатлик сўровлари орқали бошлаб юборилди.
Бизни кузатиб боринг
👉 @dildoraismoilova1