✅ Болалар омбудсманининг маърузасидан кейин, савол-жавоблар бўлиб ўтди. Шунингдек, ҳар бир фракция вакили ҳисобот юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди.
😎 ЎзЛиДеП етакчиси А. Хаитов:
🟢 Экологик партия лидери А. Хамзаев:
🟣 Халқ ДП депутати Д. Мамажонова:
⚪️ Миллий Тикланиш ДП етакчиси А. Қодиров:
⚖️ Адолат СДП етакчиси Р. Махмудова:
Ҳали бу бошланиши, бу Болалар омбудсманининг энди биринчи маърузаси, вақт ўтиши билан Қонунчилик палатаси билан ҳамкорлик янаям яхшиланиб бораверади.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
😎 ЎзЛиДеП етакчиси А. Хаитов:
Мактабгача таълим билан қамровини 27 фоиздан 76 фоизга чиқишида юртбошимизнинг ислоҳотлари, шу жумладан Болалар омбудсманининг роли катта.
🟢 Экологик партия лидери А. Хамзаев:
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил номига келиб тушган мурожаатлар сони 2024 йил 2023 йилга нисбатан 2,5 баравар ошганлиги Болалар омбудсманига бўлган ишончнинг ортиб бораётганидан далолат беради.
🟣 Халқ ДП депутати Д. Мамажонова:
Ҳудудларда болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда ҳудудий вакилларнинг ўрни катта. Улар жамоатчилик асосида ишлаяпти. Бу эса самарадорликка салбий таъсир қилиши мумкин.
⚪️ Миллий Тикланиш ДП етакчиси А. Қодиров:
Бола биринчи синфга бораётган пайтида биз уни таълим тилини танлаш ҳуқуқидан маҳрум қиламиз, таълим тилини боланинг ўрнига ота-онаси танлайди. Бола ўзининг она тили бўлган тилда эмас, бошқа тилда таълим олишга мажбурланади. Буям қайсидир маънода бола ҳуқуқларининг бузилишидир. Шу масала бўйича ҳам Болалар омбудманига таклифлар бердик.
⚖️ Адолат СДП етакчиси Р. Махмудова:
Болаларнинг руҳий, жисмоний, маънавий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ахборотларни тарқатаётган шахсларга жавобгарлик белгиланишида Болалар омбудсмани билан ҳамкорликни янада кучайтиришимиз керак.
Ҳали бу бошланиши, бу Болалар омбудсманининг энди биринчи маърузаси, вақт ўтиши билан Қонунчилик палатаси билан ҳамкорлик янаям яхшиланиб бораверади.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг