💠 Янгиланган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисидаги нутқида давлатимиз раҳбари сайлов жараёнлари давомида партияларимиз илгари сурган ҳамда халқимиз қўллаб-қувватлаган масалаларга ҳам эътибор қаратгандилар. Жумладан, ХДПнинг ногиронлиги бўлган инсонларга қулай муҳит ва шароитлар яратилиш ва пенсия билан боғлиқ таклифи алоҳида этироф этилди. Партия раҳбари Улуғбек Иноятов ҳам фракция Ҳукуматдаги ишчи гуруҳ билан ҳамкорликда ишлаб, партиянинг сайловолди дастури ижросини амалга оширишга астойдил ҳаракат қилишини айтди.
@deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг
💬 Ҳозирги кунда мамлакатимизда Пенсия жамғармасидан нафақа олувчилар сони 4 миллиондан ошган. Уларнинг ҳаёт даражасини яхшилаш, ижтимоий фаоллигини ошириш, эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш учун пенсия таъминотидаги мавжуд муаммоларни ечишда партиямиз ўз ташаббусларига эга.
🔵 Мисол учун, узоқ йиллар олдин собиқ жамоа хўжалиги ва ширкат хўжалигида меҳнат фаолиятини юритган фуқароларнинг ана шу меҳнат даврларини пенсия тайинлашда тўлиқ йил сифатида инобатга олиш, аёлларнинг фарзандлари уч ёшга тўлгунча туғуруқ таътилларида бўлиш вақтини иш стажига тўлиқ қўшиб ҳисоблаш таклифларини илгари сурганмиз.
🔵Шу ўринда бир масалани тан олишимиз керак, яъни пенсионерлар ўзларининг жамғариб борилаётган пулини бошқариш тизимида иштирок этмайди. Партиямиз жамғариб борилаётган маблағларни бошқариш тизимини йўлга қўйиш ва унда бевосита пенсионернинг ўзи иштирок этиши керак, деб ҳисоблайди. Масалан, фуқароларга шахсий жамғариб борилаётган пенсия маблағларини бошқариш, уларни онлайн равишда кузатиш, банкка депозитга қўйиш орқали кўпайтириб бориш имкониятини бериш орқали тизимда шаффофликни таъминлаш мумкин.
🔵Бундан ташқари, пенсияга чиқиб, камида беш йил ишлаб, даромад солиғи ва ижтимоий солиқни тўлаган пенсионерлар учун муқаддам тайинланган пенсияни қайта ҳисоблаб, оширилган миқдорда тайинлаш имкониятини бериш ва пенсия ёшини ўзгартирмасдан сақлаб қолиш бўйича юритилаётган сиёсатни давом эттириш тарафдоримиз.
@deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг