2025 ЙИЛ ДАВЛАТ ДАСТУРИДА БЕЛГИЛАНГАН УСТИВОР ВАЗИФАЛАР.
2025 йил 14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси томонидан 2025 йил 7 феврал кунги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миромонович томонидан тасдиқланган Фармон билан 2025 йилги ислоҳотларимизнинг бош ҳужжати бўлган “Атроф-муҳитни асраш” ва “яшил” иқтисодиёт” йили Давлат дастурининг мазмун-моҳияти юзасидан семинар ташкил этилди.
Семинарда Давлат дастурининг мазмун-мохияти тўлиқлигича қўмита аъзолари иштирокида кенг муҳокама этилди.
Семинарда сўз олган Қўмита раиси Г.Агзамова ушбу Давлат дастурининг лойиҳаси аввало бир ой давомида кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилганлиги, халқимизнинг ҳохиш истакларини ўзида мужассам этган таклиф ва тавсиялар асосида тайёрланганлиги ҳамда муккаммал стратегик ҳужжатга айланганлигининг ахамияти юзасидан ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Шунингдек, семинарда сўзга чиққан депутатлар томонидан Давлат дастури – энг аввало халқимизнинг фаровон хаётини таъминлаш ва умумдавлат манфаатларини рўёбга чиқариш мақсадида ишлаб чиқилиб хаётга тадбиқ этилганлиги, дастурда халқимизнинг фарорвон хаётига омил бўлиб хизмат қилувч қатор устивор мақсадлар белгила олинганлиги билан ҳам жуда ахамиятли эканлигини таъкидлаб ўтдилар.
Шу билан биргаликда семинарда сўзга чиққан қўмита аъзоси Н.Юсупов томонидан сўнги йилларда мамлакатимизда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида амалга ошириб келаётган ислоҳотлар ва бу соҳада йиллар давомида тўплаган миллий тажрибалардан келиб чиқиб, Давлат дастурида экология ва атроф мухит масалаларига алоҳида устуворлик қаратилганлигини билдириб ўтди.
Шунингдек, Давлат дастурининг 5 та устивор йўналишида 286 та амалий чора-тадбир, 256 та мақсадли кўрсаткич ва 99 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш белгиланганганлиги ва бу орқали мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантириш, “Яшил” иқтисодиётга ўтиш” тамойилини хаётга тадбиқ этиш, табиий ресурсларни тежаш, глобал иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, унга мослашиш, шунингдек, давлатимиз томонидан халқаро ҳамжамият олдида ўзига олган мажбуриятларини бажариш каби муҳим устувор мақсадлар назарда тутилганлигига алохида тўхталиб ўтди.
Ушбу семинарда Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси аъзолари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Семинар якунида Давлат дастурида белгиланган устивор йўналишларда белгиланган мақсадлардан келиб чиқиб, Қўмитанинг 2025 йилда олдида турган муҳим вазифалар юзасидан қўмита қарори қабул қилинди.
@navruzyusupov