Наврўзбек Юсупов


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


9-Андижон вилояти сайлов округидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати. Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
#deputatlar_hududlarda

🏢Aholi murojaatlari o‘rganilib, amaliy yordam ko‘rsatilmoqda

🔴Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati Navro‘zbek Yusupovning Andijon viloyati Izboskan va Paxtabod tumanlarida saylovchilar bilan uchrashuvlari qizg‘in ruhda o‘tmoqda.

🔴Uchrashuvlar davomida bir qator ta’lim muassasalari, tadbirkorlik subyektlari, mahalla yettiligi faoliyati o‘rganilmoqda. Joylarda aniqlangan ayrim masalalar nazoratga olib, ularni hal etish choralari ko‘rilmoqda.

🔴 BATAFSIL

🏢 Veb-sayt 📱 Telegram 📱 Facebook 📱 YouTube 📱 Instagram📱  X  🔴ParlamentTV_RADIO


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
UZB_MUNOSABAT_24_02_2025


Андижон вилоятининг Избоскан туманида кўчат етиштириш тажрибаси...

2025 йил 28 февраль куни депутат Наврўзбек Юсупов Избоскан туманида кўчат етиштиришни йўлга қўйган тадбиркорлар билан учрашди.

Избоскан туманининг Гулистон МФЙ худудидаги ҳар бир хонодонда кўчат етиштириш йўлга қўйилган.

Муҳтарам Президентимиз Ш.  Мирзиёев ташаббуси билан бошланган "Яшил макон"  умуммилий лойиҳаси бугун халқимизни кўчат экиб боғ яратиш қадриятига айланди.

Ушбу лойиҳани ҳаётга тадбиқ этиш орқали мамлакатимиз яшиллик худудини янада кенгайтиришга эришилмоқда.

Мақсадимиз мамлакатимиз бўйлаб ҳар йили 200 млн туп ва беш йилда бир миллиард туп дарахт экиб,  мамлакатимиз яшиллик худудини 30 фоизга етказишдир.

Ушбу мақсад сари Экологик партиямиз бугун ўзининг бир қатор фаоллари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракция аъзолари билан юртимизни кўкаламзорлаштиришга ўзининг муносиб хиссани қўшмоқда.

Зеро, табиатни асраш-инсонни асраш демакдир.

НАВРЎЗБЕК ЮСУПОВ  -
Экологик партия фракцияси аъзоси.

@navruzyusupov


Депутат ва ёшлар...

2025 йил 28 февраль куни Қонунчилик палатаси депутати Наврўзбек ЮСУПОВ билан Избоскан туманидаги 30-умумий ўрта таълим мактабининг битирувчи ўқувчилар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Мулоқот давомида мамлакатимизда кейинги йилларда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизими яратилиб, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, орзу-интилишлари, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналишига айланди.

Бугунги кунда ёшларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича ҳуқуқий база мустаҳкамланиб бориши, ёшларни баркамол шахслар этиб тарбиялашга замин бўлиб хизмат қилмоқда.

Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардаги ўзгаришлар, ёшлар сиёсатига оид фундаментал аҳамиятга эга — “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонунни замон талабидан келиб чиқиб, янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда. 
Очиқ мулоқотда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича қатор таклифларни илгари сурилди.

@navruzyusupov


Депутат - Избоскан туманида кўкаламзорлаштириш ҳамда ободонлаштириш борасида амалга оширилаётган ишларда фаол иштирок этди.

2025 йил 28 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўзбек ЮСУПОВ Избоскан туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида олиб борилаётган кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларида бевосита иштирок этди.

Депутат - Гулистон МФЙ худудида ерларни бахор мавсумига тайёрлаш ҳамда худуд иқлимига мос бўлган манзарали ва мевали кўчатлар экиш орқали Избоскан туманининг яшиллик оламини янада кенгайтириш ҳамда ахолига коммунал хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш борасидаги амалга оширилаётган ишларда маҳалла фаоллари билан бирга бевосита иштирок этди.


@navruzyusupov


"Яшил" иқтисодиётнинг асоси бу муқобил яшил энергиядир.

2025 йил 28 февраль куни депутати Наврўзбек ЮСУПОВ Избоскан тумани Гулистон МФЙ "Катта Фаргона канали"га  қурилаётган “VODIY GIDRO ENERGIYA”  Гидро электр станциясининг фаолияти билан танишди.

ГЭСни қуввати 3,2 МВт ташкил этиб, кичик ГЭСлар туркумига киради, яъни 1 соатда 3200 кВт., суткасига уртача 63 минг кВт. ҳамда бир ойда 1.9 млн кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

“ҲЭТ” АЖ билан тузилган шартномага кўра, ишлаб чиқарилган 1 кВт.соат учун 900 сўмдан сотиб, 1 ойда 1.9 млн кВт.соат электр энергияси учун
1 млд 725 млн даромад топади.

ГЭСни қуриб фойдаланишга топшириш ҳаражати 1 кВт.с учун ўртача 1600 АҚШ долларига тўғри келади. (жойлашуви ва сув босимига қараб ўзгариши мумкин).

Хусусан, қуввати 3200 кВт бўлган ГЭСни қуриш учун ўртача 5 млн АҚШ доллари сарфланган бўлиб, ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиш орқали ойига 1 млд 725 млн (тахминан 133 минг АҚШ) фойда топиб, умумий ҳаражатини 3 йил 2 ойда қоплайди.

@navruzyusupov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Фуқаролик жамияти институтлари янгича тизимда қўллаб-қувватланади

Бу ҳақда Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси йиғилишида маълумот берилди.

Парламент комиссияси йиғилиши тафсилотлари "Севимли" телеканалида

🇺🇿
Oʻzbek (lotin)

🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube



8 last posts shown.