Forward from: Rasul Kusherbayev
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Самарқандда "Халқ ижодиёти карвони" ижодий лойиҳаси давом этмоқда
Хабарингиз бор, Маданият вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 5 ноябридан бошлаб Самарқанд вилоятида "Халқ ижодиёти карвони" ижодий лойиҳаси ўз ишини бошлаган эди. Мазкур лойиҳада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 14 та ҳаваскорлик жамоаси иштирок этмоқда. Уларнинг орасида Халқ ҳаваскорлик унвонига эга бўлган 6 та фольклор-этнографик жамоа, 6 та ашула ва рақс ансамбли ҳамда 2 та намунавий болалар жамоаси бор.
Ушбу ижодий лойиҳанинг навбатдаги маданий тадбирлари жорий йилнинг 2-6-декабрь кунлари Самарқанд вилоятининг Нуробод, Қўшробод, Каттақўрғон ва Иштихон туманларида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Юқорида номи тилга олинган 4 та туманда ўтказиладиган маданий тадбирларда республикамизнинг Намаган, Навоий ва Хоразм вилоятларидаги иқтидорли ижодкорлар, халқ оғзаки ижодиёти ва миллий мусиқамизни тараннум этувчи санъаткорлардан иборат бўлган халқ ҳаваскорлик жамоалари ўзларининг концерт-томоша дастурлари билан иштирок этиши кутилмоқда.
Ушбу жамоаларнинг репертуарида миллий қадриятимиз, урф-одатларимиз акс эттирилган композитцион кўринишлар, халқ оғзаки ижодиёти, жозибадор рақс санъати ва миллий куй-қўшиқларимиз ўрин олган.
Шуниндек, маданий тадбирлар туманлардаги маданият муассасаларида ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, маҳаллий аҳолининг маданий эҳтиёжини қондириш ҳамда миллатимиз қадриятларини тарғиб этишга қаратилган.
15 декабрь санасида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган "ФОЛК ПАРТИ" шоу гала концерти ушбу ноёб маданий тадбирнинг муносиб якуни бўлиши кутилмоқда.
👉 @r_kusherbayev