Forward from: Rasul Kusherbayev
Талон-тарожчи ҳоким ёрдамчилари...
Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги маҳаллалардан биридаги ҳоким ёрдамчиси 33 нафар фуқарога имтиёзли кредит маблағлари ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тавсияномалар расмийлаштириб, улар номига банкдан жами 1 млрд. 88 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилишига муваффақ бўлган.
Сўнгра ўз таниши бўлган фуқаро номига МЧЖ ташкил қилиб, амалда уни норасмий тарзда бошқариб, 1 млрд. 88 млн. сўмни гўёки турли хил маҳсулотлар харид қилиш учун мазкур МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказган ва нақдлаштириш орқали талон-торож қилган.
Бундан ташқари, ҳоким ёрдамчиси ўзининг турмуш ўртоғи ва синглиси номига олинган жами 65,9 млн. сўм кредит маблағларини ҳам мақсадсиз сарфлаб юборган.
Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги маҳаллалардан биридаги ҳоким ёрдамчиси 26 нафар фуқарога йирик ва майда шохли чорва моллари сотиб олишлари учун имтиёзли кредит ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тавсияномлар расмийлаштириб, улар номига банкдан жами 821 млн. 858 минг сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилишига эришган.
Сўнгра мазкур фуқароларни алдаб, кредит маблағлари эвазига таъминотчи корхонлардан 26 киши учун ажратилган чорва молларини сохта ҳужжатлар асосида қабул қилиб, уларни бошқа шахсларга сотиб юбориш орқали 821 млн. 858 минг сўм миқдоридаги маблағни талон-торож қилган.
Ҳозирда уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @r_kusherbayev