"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури амалда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги ПҚ-330-сонли қарори асосида Давлатобод тумани "Гулшан" маҳалла фуқаролар йиғинида томорқа ерларини суғоришни яхшилаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
"Qosimhon Qurilish Savdo" МЧЖ томонидан маҳалладаги аҳоли томорқа ерларини суғоришни яхшилаш мақсадида 1,4 км узунликдаги суғориш тармоғини реконструкция қилиш ва янги қувур тортиш ишлари бошланди.
Лойиҳа амалга оширилиши натижасида 670 та хонадонга қарашли 36,8 гектар томорқа ерлари сув билан таъминланиши яхшиланади. Шунингдек, аҳолининг асосий даромад манбааси бўлган мева-сабзавот, лимончилик, иссиқхоналар ва тўқсонбости экинларидан олинадиган ҳосилдорлик ортади. Бу эса ўз-ўзини иш билан таъминлаш даражаси ва аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилади.
Айни пайтда Республика ишчи гуруҳи томонидан ушбу ишларнинг қай даражада ташкил этилганлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати