Спорт – соғлом ҳаёт гарови
Давлатобод туманида аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида махсус тадбир ўтказилди. Туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан ташкил этилган ушбу тадбир “Спорт – нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида ўтказилди.
Тадбир доирасида аёллар учун турли бадантарбия машғулотлари ўтказилиб, уларни жисмоний фаолликка жалб этишга қаратилган қизиқарли спорт машғулотлари ташкил этилди. Тадбир қатнашчилари жисмоний фаоллик нафақат соғлиқ учун фойдали эканлигини, балки жамият ҳаётида фаолликни оширишда ҳам муҳим ўрин тутишини алоҳида қайд этишди.
— Мазкур тадбирлардан кўзланган асосий мақсад аёллар саломатлигига эътибор қаратиш, уларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишдир, — дейди туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Набиева.
Шу каби спорт тадбирларини мунтазам ўтказиш орқали туманда аёлларнинг жисмоний саломатлиги ва ижтимоий ҳаётдаги иштирокини янада ошириш мақсад қилинган. Бундай ташаббуслар нафақат саломатликни мустаҳкамлашга, балки жамиятда соғлом ҳаёт тарзини қарор топтиришга хизмат қилади.
Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube