Турмушга чиққанимга 4 кун бўлди. Турмуш ўртоғимни орқасидан бир аёл бола кўтариб онамни иш хонасига жанжал қилиб борди. Ман куёвингни хотиниман деб. Ҳали никоҳ йўқ , қиз боламан. Қонуний никоҳ бор фақат. Эрим қасам ичяпти алоқани узганман деб. Мани қўрқитарди ота онангга бораман, ишхонанга бораман деб пул ундирарди, бошқа нарса йўқ деяпти. Мани яхши кўришини айтяпти. Ман нима қилай, энди уйимга қайтиб кетсамми? Энди унга ишонмайман. Боласи билан тушган расмларини ҳам кўрдим. Ишонсам хато қиламанми ? Илтимос, холис маслаҳат беринг.
✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун
✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун