DARDs | аноним ҳикоялар


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Erotic


Ўзингизни кўрсатмасдан, ўзингиз бўлишингиз мумкин бўлган жой. Бу ерда юзлар йўқ, фақат фикрлар бор. Ҳар бир пост — соф ҳақиқат, очиқ ҳис-туйғулар ва энг кутилмаган янгиликлар.
Аноним хабар юбориш: https://t.me/Anonim_savollar_robot?start=3EYgGXhm

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Erotic
Statistics
Posts filter


2005 йил қиш совуқ, қор гуппилаб ёғиб ётибди. ТТЗни хозирги янги бозори ўрнида трамвай круги бўларди. Шу ердан ўтиб кетаётсам диққатимни бекатда совуқдан дийдираб юпун кийинган йигитча турибди. Олдига яқинлашиб гўгурт сўрадим.

Нимагадир шу йигитчадан кўнглим ниманидир истарди. Гапга солдим. Наманганни бир қишлоғидан келиб ўқишга кирган 1-курс талабаси экан. Ижара уйидан нима сабабдандир чиқариб юборилган экан. У даврларда ижара муаммо эди.

Бечора қайерга боришини билмай довдираб, чорасиз холда паришон эди.. Шу яқин атрофдаги эски ховлим бўш ётар, ҳотин билан жанжалашиб қолсам шу ховлимга бир икки хафтага аразлаб кеволадиган жинни одатим бор эди😄😄 Хуллас, шу йигитга ишониб калитни унга бердим, адресни тушинтирдим.

Икки кундан кейин келсам, хаммаёқ топ тоза, саранжом. Хайрон бўлдим, эсимдан чиқиб кетган экан тўғриси. Ўша кун тўғриси ёшлик, жохилик пайтларим сал баданда бор эди.. Шу-шу йигитча шу ховлида беш-олти сана яшади, обод қилиб ўтирди. Болларимга дарсларига ёрдамчи, тарбиячи бўлди. Ўзимни укамдек мехрим тушди. Оиламиздагилар, ака укаларим хам уни яхши кўришди. Ўта тарбияли, ўқимишли оқил йигит бўлиб бир оз Тошкентда технология бўйича мутахассис бўлиб ишлади.

Ҳозир интернет орқали Россиядан мутахасислиги бўйича иш топиб ўша ерларга кетиб яхши натижаларга эришиб нуфузли бир компанияда ишини топиб кетган. Тошкентга келиш билан албатта мени йўқлаб бир дунё совға саломлар билан хабар олиб кетади барака топгур.. ЭХСОННИНГ МУКОФАТИ ДОИМ-ЭХСОНДИР!..

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Баъзан гапириш қийин, баъзан эса жим туриш имконсиз.

Аммо дунё ўзгаришда давом этади. Ҳақиқатни билиш эса муҳим. Бунинг учун ишончли манбага таяниш керак.

Шу боис сизга UZ24.uz ни тавсия қиламиз. Бу ерда фақат долзарб воқеалар, чуқур таҳлиллар ва филтрдан ўтган янгиликлар ҳамда таҳлиллар эълон қилинади.

📌 Энг муҳим янгиликлардан хабардор бўлиш учун UZ24.uz Телеграм каналига обуна бўлинг!


Турмушга чиққанимга 4 кун бўлди. Турмуш ўртоғимни орқасидан бир аёл бола кўтариб онамни иш хонасига жанжал қилиб борди. Ман куёвингни хотиниман деб. Ҳали никоҳ йўқ , қиз боламан. Қонуний никоҳ бор фақат. Эрим қасам ичяпти алоқани узганман деб. Мани қўрқитарди ота онангга бораман, ишхонанга бораман деб пул ундирарди, бошқа нарса йўқ деяпти. Мани яхши кўришини айтяпти. Ман нима қилай, энди уйимга қайтиб кетсамми? Энди унга ишонмайман. Боласи билан тушган расмларини ҳам кўрдим. Ишонсам хато қиламанми ? Илтимос, холис маслаҳат беринг.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун

2.2k 0 6 131 11

Бир нечи йил олдин турмушга чиқишим керак бўган йигит вафот этди. Ўлганидан кегин 40-куни туш кўргандим. Тушимда у автобусда кетвотганди, автобусни ичида 2-3 та одам бориди, ула жим ойнадан қараб кетишвотуди.

Ман йигитимми автобусда кўриб, автобусни орқасидан анча югурдим. Йигитим бўса ойнадан бошини чиқариб, бошқа кўришмаслигимизани ва уни орқасидан югурмаслигимми илтимос қилиб бақирарди. Автобус тўхтаганда остановкада ман унга чиқмоқчи бўлдим, йигитим бўса мани автобусдан итарворди.

Ҳалигача ўша куни у ман билан ҳайрлашишга келганига ишонаман.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Ман йигитим билан беш йилдан бери бирга яшийман. Ула ховли уйда ремонт бошлаганла, ман ҳам унга олдимдан пул қўшвомман. 12 соатлик ишимдан кейин мани огород боғда ишлашга мажбурлидила, агар хоҳламасам хафаям бўбқоладила, "Ман буларнинг ҳаммасини биз учун қивомман" дейдила. Лекин! Ман у ерда ҳатто пропискадан ҳам ўтмаганман, ман у ерда ҳечкимман. Агар ўзимми пулимни қўшмасам ула мани айблидила. И кейин ўзларини бутун ойлиларини ўша жойга сарфлайдила, манга эса ҳеч нарса обермидила, мани ойлигим ҳисобига овқатланадила и яшийдила. "Сансиз манга бу уйнинг кераги йўқ", деб этадила. Балки ман яхши одаммасдирман, лекин бегона уйга ҳеч нарса қилишни хохламиман.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Ман инглиз тилидан дарс бераман. Ўқув марказларида дарс бериш бу мани асосий ишим, лекин яқинда университетга дарс беришга чақиришди. Ман ярим ставка ишга рози бўлдим, чунки университетда ишлаш обрўли ишдек туюлганди.

Лекин 1та семестрдан кегин кетишга қарор қилдим. Чунки отделда ғийбатчи, ичи қора ва интригала қилишни ёқтирадиган одамла йеғилишганакан. Ва яна ўзи кичкинагина ойлигиммиям ўз вақтида беришмасди.

Ишдан кетаман дб деканни олдига кирганимда, бу нарсалага чидаш кераклигини, кам ойликка бўсаям ишлаш мани ватан олдидиги бурчимлигини уқтиришга ҳаракат қилди. Ва манга қараб, "сани фақат пул қизиқтирадими?" дб ҳам гапирди. Бу гапларидан кегин, "шунчалик фидоий одамакансиз, пул сизга муҳиммасакан, унда ўзиззи ойлигиззиям қўшиб берин манга" дб этдим. Кейин у мани ҳақоратлаб ташади. Охири барбир бўшаб кеттим, тўланмаган ойликлариммиям ундирволдим.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Дўстлар, ноодатий хайрия

.Оилада 5 фарзанд, энг каттаси битирувчи синфда ўқийди. Ота ташлаб кетган, она ишлайди, лекин топган пуллари коммунал тўловлардан ҳам ортмаяпти (ҳамма қатори).

🆘 Хуллас, мана шу катта фарзандга инглиз тили дарслари учун битта СМАРТФОН керак. Ишлайдиган бўлса, бўлди, мободо кимнинг уйида ортиқчаси бўлса, марҳамат совға қилинг. Илм олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Хуллас, шунақа гаплар

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун

4k 0 4 16 31

Ёшим 23 да, совчи орқали дадамни яқин ўртоқларига келин бўлдим. Қайнона, қайнотам жудаям яхши инсонлар, эрим ҳам аслида кўнгли тоза, мехрибон, яхши инсон. Бир биримизни ҳурмат қиламиз, севамиз ҳам, яқинда қизлик бўлдик, лекин билмадим, синовми бу, оҳирги вақтларда жуда ёмон ишлар бўлди.

Эрим 1хбет уйнаб пул ютказиб қўйган эканлар, тахминан 60 млнча. Ва яна ишхонасидаги бева аёл билан ёзишиб юрганларини билиб қолдим, илтимос қилдила, айтмадим ҳеч кимга, тушунишга ҳаракат қилдим. У аёл билан ҳам ҳеч нарса йўқ, ундан қарз огандим шуничун узил кесил орани очолмаябман дедилар.

Xаммасига чидаб қарздан қутилиб, юқ қилиш шарти билан ҳаммадан бекитиб юрдим анча вақт, лекин афсуски ўтган ойда жудаям сиқилиб, кўп ичиб бошладилар, секин сабабини билишга ҳаракат қилдим,

Яна нафсим бузуқлик қилиб пул ютказиб қуйдим, 200 млн дедилар (давоми комментарийда 👇)

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Хотиним билан мошинани деб уришиб қолдик

Иккаламизам битта жойда ишлиймиз, ишхонага мошинада 40 минутлик йўл, автобусда пересаткала билан 1.5-2 соатлик йўл. Шу сабабдан ва ойлик кам бўганига ман бу ишдан кетишга қарор қилдим, мошина ҳайдабам бундан кўпроқ пул топаман. Хотинимга бу фикримми этдим ва агар у правага ўқиса кейинроқ арзонрога унга ишга бориб келишига спарк олишимизани этдим.

Лекин уни бундан жаҳли чиқиб кетти, ҳозир ҳайдаб юрган мошинани аёлим номига кредитга оганмиза, шунга оладиган спаркимиза манга бўларкан, ҳозирги яхши мошинамизани бўса у ҳайдаркан. Эски спаркда юришши ҳоҳламасакан, автобусладанам тўйиб кетибди этиши бўйича.

Лекин ман унга ёмон нарсани ҳоҳламийманку, ҳали тажрибаси бўмаганига оддийроқ мошинада юрвурсин дб ўйлагандим. Агар мошинани уриб қўйсачи? Кредитга олинган бўса. Кейин нима қиламиз.

Шунақа қилиб, йўқ жойдан уришволдик. Ман шу жойда нима хато қилдим?

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Бувим билан дўдам 80 йил бирга бўлишди. Таҳминан 15 ёшларидан бери бирга бўлишган. Иккалалигиям уришда қатнашишган. Дўдамла уришда қўлларини ёқотганла, бувижонимла бўса яхши эшитмийдиган бўлиб қоганла.

Биргаликда очарчилик ва камбағалчиликдан ўтиб, 6та фарзандни вояга етказишди, улага тўғри тарбия беришди.

Пенсияга чиқишгандан кегин бир неча марта саёҳатлага чиқишди. Бувимла 2 марта ракдан тузалганла, дўдамла бўса инсултдан кегин қайта оёққа туролганла.

Дўдамла охирги кунларигача бувижонимга гулла опкелардила, бир-бирларини жудаям яхши кўриб меҳр беришарди. Иккалалигиям 95 ёшда, бир кун фарқ билан вафот этишган.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун

6.9k 0 10 19 108

Мен Такси хайдовчиси бўлиб ишлайман, ёш оиламан ва 2 нафар фарзандим билан ижарада яшаймиз.

Хозир хамма жойда метанлар тортилган бўлсада, 4 соатлаб навбатда туриб метан олиб тонг сахардан ярим тунгача ишлаяпман. Топган пулим квартира ижараси, коммунал тўлови, озик-овкатга аранг етиб турганди. Хатто кўчадан тушлик килмай уйдан ярим нон билан сув олиб кетардим. Бошка иш топай десам 2,5 млн нари борса ойлик, у хам 1-1,5 ойдан кейин кулимга тегади.

14 январ куни 2 чи фарзандим тугилгач масъулиятим ошиб қаттиқроқ ишламоқчи бўлдим ва бир аёл йўловчи тўғри келди: "Мен янги кийим дўкон очяпман. Шунга кийим кийиб қарашга катта ойна олиб келиш керак" деди. Мен рози булдим. "У ойнани 1 млн 350 га махсус ясатдим" деди. Бўйи 180 см эни 65 см экан. Олиб келишимга йўл хақи бераман деганди, болаларим кўзимга кўриниб иложи йук ишга рози бўлдим. Ойнани машина салонига бир амаллаб киритиб 20 км/с тезликда шахарни у четидан бу четига олиб келдим. Манзилга 200 метр колганда билмасдан ямага тушдим, ойна ярим белидан синиб кетди. Дардим ичимда, опага тушунтирсам "Мен буни пулини бериб келганман. Келаси душанба дўконим очилади, қаердан бўлсаям пулини етказ якшанбагача деб шарт куйиб, паспортимни олиб кўйди. Телфонимни сотай десам 500 минг деб ерга уришди. Якинлардан карз олай десам хеч ким бу вакти бунча пул бермайди. Аёлим олдидаям болаларим олдидаям ахмоқ ота бўлиб кўринишдан қуркиб билдирмаяпман. Хозир соат тунги 02:10 кўзимга уйқу тугул, халоватим йўқ. Бу сатрларни ўқиб яхши инсонлар мени сўксангиз хам, кулсангиз хам, рахмингиз келсаям, гадойлик қиляпди деманглар, имкон қадар, ўзим учун эмас бир қизим ва хали чилласиям чиқмаган ўғлим хакки ёрдам бўлиб колар деб ноумид шайтон ёзмоқдаман. Биламан балким айтарсиз "Сандакала кўпайиб кетди" деб. Аммо биринчи марта йигит бошим эгилди. Мен бировни кўнглини огритмадим. Нима синов келди билмадим. Oзгина булсада 5 минггинадан бўлсаям ташласак 10 киши 50 минг 100 киши 500 минг бўларкан қолганига телефонимни сотаман.

Сиздан илтимос яқинларимга айтолмаган ёрдамни сиздан сўрадим. Имкон кадар бир савоб бошланг. Биргина нонни пули бўлар сиз учун, аммо мен гурурим, шаънимни четга суриб ёрдам сурадим. Тўғри тушунасиз деган умиддаман.

Барчамиздан яратган рози бўлсин ватандошларим. Карта ракамини ёзиб қолдиряпман. Якшанба эрталаб оборишим керак. Этиборингиз учун рахмат.

9860 0101 (Карта фирибгарлардан сақланиш мақсадида админ томондан беркитилди. Ёзган авторни комментларда ўзини профилидан ёзишни сўраймиз)

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун

6.5k 0 16 111 54

Ишхонада мани ишдан бўшатишмоқчилиги ҳақида этишди. Сабаб қилиб мани ойлигим қвотган ишимга нисбатан анча котталигини этишди. Лекин бутун отделимизда 7 кишидан атиги 2 киши қоган. Ҳамма ишла ўзимга қолиб кетган. Мани ишдан бўшатишлигини эшитиб тўриси азгина ҳафа бўлдим, кейин компютеримдан ҳамма ишларимми ўчириб ташадим. Бу қурумсоқла кере бўса ўзлиги қволишсин бу ишлани дб ўйладим. А манга бўса бошқа жойдан иш таклиф қилишвотти. Умуман иккиланмасдан кетвомман.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Роддомдан чиқвотганимда эрим, 51 та узун атиргулдан қилинган жудаям ажойиб букет опкеганди. Опам бўса лолаладан қилинган букет опкегандила.

Лекин ман учун ўша куни берилган гуллани орасида энг қадрлиси адамла опкеган 5тагина оддий оқ атиргулла эди. Қаттиқ совет одами. Онамгаям камдан-кам гул берадила, берганларидаям оддий гвоздикала берардила.

Ўша куни адам манга гуллани бервотганларида кўзлари намланиб турганини кўрдим. Набиралик бўлишши жудаям кутганаканла.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Негадир охирги пайтларда мен чақирган таксистлар мен билан танишишга ишқибоз бўлиб чиқяпти.

Нормалний одамлар, кўпчилиги дадам тенги. Машиналарига чиқиб, борадиган адресимни айтишим билан қўл узатишадими-ей...

Коллежда этикага оид битта китоб ўқигандим, унда "аёл киши қўл узатганда олмаслик эркак киши учун тарбиясизлик, аёл кишига ўзи биринчи бўлиб қўл узатиши эса шилқимлик сифатида баҳоланиши мумкин",- деб ёзилганди.

Охирги икки-уч ойда ҳар 5 та таксистдан биттасига йўловчи аёлга қўл узатиши шилқимлик бўлишини тушунтиришимга тўғри келяпти. Яна хафа бўлиб қўйишадиям-эй, "қизим, отанг тенги одамман!".

Тўғри, иш жараёнида баъзан эркаклар билан қўл сиқишаман: баъзан шартнома бўйича келишувга эришганимизда ҳамма эркаклар қўл сиқишади, кўпинча, менга қўл узатишмайди-ю, лекин, 2 та ёши анча катта контрактор амаки менгаям қўл узатади. Уларни бу ҳаракати "сен ҳам биз билан тенг ишладинг, раҳмат," - деган маънода. Қайтаришим канешна ҳурматсизлик бўлади! Лекин, умримда биринчи марта кўриб турган одамим томдан тараша тушгандек қўл узатса, "амаки, бу ишингиз тўғри эмас", — дейишга мажбурман-да...

Кейин, бу воқеалар мени бошқа хаёлларгаям олиб кетди: наҳотки, мен ишлайдиган компанияда "енгилтабиат аёллар ишлайди" деган фикр бормикан шаҳарда?...

Чунки, неча йил Қўқонда яшаган бўлсам, менга таксистлар шилқимлик қилишга уринишмаган, дунёда таксист зоти ҳам хирапашша бўлиши мумкинлигини Тошкентда билгандим.
Ҳа, олдинлариям қўқонлик таксистлар жиғимга теккан, лекин, улар ҳаракат билан эмас, ортиқча гап билан асабимни ўйнашган, "эрга тегиш керак", "аёл кишига барибир оила керак", - шунга ўхшаш гапларни гапиришганди, холос.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Бувим 90 ёшдала битта ўзлари яшийдила. Бир кун улага телефон қилиб ҳокимиятдан бувимлага газ плита подарка қилишмоқчилигини этишди. Бувим "қанақа плита?" дб сўраганларида, телефон қган одам "оддий газ плита" дб жавоб берган. Бувим, майли опкелила дганла ва ула "эртага борамиз" дб этишган.

Шундан кегин бувимла милисага телефон қилиб вазиятни чунтирибдила, улани домларига газ ўтмаганини, плитала элктрическийлигини этганла. Эртаси куни бу одамлани қўлга олишган. Афсуски ҳаммаям бувимладека сезгирамас, бу одамла олдин кўп ёлғиз қариялага ҳужум қилишганакан. Улани ушашгандан кегин узоқ муддатга қамашди.

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун

6k 0 4 20 78

Кўчада кетаётиб бир жуда чиройли, ёш кўзи кўр қизни кўрдим. Қўлида ҳассаси билан бир ўзи телефонда ким биландир гаплашиб шодон кетяпти. Сен бўлса Реални ютқазгани ва эртага душанба эканлигини ўйлаб сиқилиб ўтирибсан. Қўй-э..! (Т)

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


2000 йил ёзида ман 8 ёшдедим. 1 синфни тугатиб ёзги каникулла бошланганди. Адам мошиналарини сотгандан тушган пуллани 100$ ли купюралани шкафга қўйвотганларини кўриб қолганман. Шу пайт манда битта режа пайдо бўлган - шу пулладан биттасини осам ҳеч ким сезмийдику дегандим ўзимга.

Хуллас, стулни қўйиб уни устига чиқдим, қўлимни чўзиб пуллани орасидан биттасини олиб чўнтегимга солдим ва бориб ойимдан кўчага ўйнашга чиқишга руҳсат сўрадим.

Қарасам болла кўчада футбол ўйнашвотганди. Кўчага чиқиб боллани олдига бориб ўртоларимга пулни кўрсатиб мақтанганим эсимда.

Ҳамма бу пулни кўриб ҳайрон қолганди, ман бўса туғилган кунимга беришганини этиб мақтангандим. Кейин кеттик пулли алмаштирамиз дб этдим, боллаям манга қўшилиб доллар майдалийдиган аёлни олдига бордик. Ўша пайтда курс тахминан 300-400 сўмла эди шекилли. 8 ёшли бола пул алмаштиргани бориб, адам юбордила шуни алмаштириб бераркансиз дб 100$ ни бергандим. У аёл унча ишонмасдан уй телефон номеримизани сўраганди, ман ўзим битта номерни тўқиворгандим, у аёл бўса шу номерга телефон қилиб тушомасдан охири долларни майдалаб берганди.

Ман у аёлни олдидан қўлим тўла пул билан чиқгандим. Ўша пайтда айрим ўртоларимми ота онаси бир ой ишлаб топадиган пули мани қўлимда турганди (давоми комментарийда) 👇

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


Ассалому алайкум. Қалбимни оғритган мени сиқиб юрган нарсаларни ёзгим келди

Ёшим 29да, оилада 5 қизмиз мен 4-чи қизман. Ота-онам қийналиб ҳар биримизни узатишди.
Мана келин бўлганимга 10 йил бўлибди, мен Тошкентлик ман, ҳўжайиним Андижонликлар, тақдир экан совчи орқали тўйимиз бўлди. Аммо қайнонам тўйдан олдин ўз жиянини келин қилмоқчи бўлган экан. Ўғли кўнмаган эканлар.

Тўйдан 1 ой ўтибоқ ҳаётим тубдан ўзгариб кетди, уйда ҳар куни жанжал, қайнонам жанжал, чиқарар эди, магазиндан келган пакетни ёмон бўлса ахлатга ташласам ҳам жанжал. Oвқат есангиз кўзини сиздан олмайди, тикилиб, ейишимни ҳам гапиришар эди.

Бир кун уйда ош қилдим, қозонни ювганимда қопқоғида гуруч донаси қолиб кетган экан, маҳалладаги ҳамма қўшнимизга олиб бориб кўрсатиб чиқди шуни. Келинимни деб эрим бн уришдим чала ювганига деб. Қайнотамга айтиб катта жанжал бўлиб кетди шунда, энг майда нарсаларга ҳам жанжал бўларди.

Қайнонамни руҳий касал десам уйга бирон мехмон келиб қолса УМУМАН мулойим бўлиб ўзгариб оларди, ҳаммага мени ёмонларди. Тошкентлик унақа бунақа деб шу уйда яшаб қолган нарсаларни ҳам секин-секин била бошладим (давоми комментарийда)

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун

7k 0 6 39 12

Кеча Яндексда такси чақиргандим, программа Gentra кевотганини кўрсатвотуди, лекин такси етиб келишига бир-икки минут қоганида шофёр телефон қилиб Матиз кевотганини этди. Ман майли дедим, чунки ман учун асосийси уйга етволиш.

Такси кеганида шофёр мандан нега бошқа мошинада кеганига индамаганимми сўради. Ман бўса бу ман учун муҳим нарсамас дб этдим. Шунда у ўзини мошинасида кетвотганда йўлдан ит чиқиб қоганини ва у тўхташга улгурмасдан ўша итни урворганини этди, шунга мошинаси ремонтда экан ҳозир. Матизни бўса ўртоғидан арендага оганакан.

Йўлдалигимизда ҳайдовчи манга ўзи ҳақида этберди (давоми комментарийда)

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун


4 ёшлигимда, қишда бир кун қаттиқроқ ёмғир ёғиб қогани учун онамга роса ялиниб боғчага бормасликни илтимос қигандим. Онамла бўса, майли дб ўзлариям ишга бормагандила ўша куни. Кун бўйи уйда ойим билан бирга пишириқла пишириб, расм чизиб, ўқишни ўргангандик, кўчадан бўса ёмғирни овози эшитилиб турганди.

Онамга ўша кун шунчали ёқибдики, шундан кейин ула ишдан бўшадила ва мани тарбиям ва уй ишларига бор этиборларини қаратдила. Манам боғчани тўхтатдим. Адам бўса бу қарорни қўллаб қувватладила, адамга онамлани уйда ўтиришлари яхши иш бўлиб кўринди.

Болалигимни ҳар доим бошқача муҳаббат билан эслийман)

✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун

6.9k 0 11 11 119
20 last posts shown.