Миллий хавфсизликни таъминлаш бўйича давлат сиёсати ва унинг узоқ йилларга мўлжалланган стратегияси тамойиллари 1995-йил 24-февралда бўлиб ўтган Олий Мажлиснинг сессиясида аниқ баён қилиб берилган.
1996-йил 24-апрелдаги Олий Мажлис сессиясида “Миллий хавфсизлик тўғрисида”ги Қонун муҳокамага қўйилди. 1997-йилнинг август ойида бўлиб ўтган Олий Мажлис сессиясида эса Республиканинг миллий хавфсизлик консепсияси қабул қилинди. Миллий хавфсизлик энди фақат давлат хавфсизлигини кўзда тутмай, шахс ҳуқуқ ва эркинликларини; жамиятнинг моддий ва маънавий бойликларини; давлатнинг конститутсиявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини сақлашни ҳам кўзда тутади.
“Демократик ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни амалга ошириш, маънавий тараққиётга эришиш, шунингдек, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлигини кучайтиришининг асосий шарти ва гарови - мамлакатимизнинг хавфсизлигини таъминлаш, жамиятимизда тинчлик, барқарорлик, миллатлар ва фуқаролар ўртасида тотувликни сақлаш ва кўз қорачиғидай асрашдир,” - деган сўзлар мамлакатимиз хавфсизлигининг аҳамиятини янада тўлароқ кўрсатади.
Мамлакат миллий хавфсизлигини сақлашда давлатнинг олиб борадиган ташқи сиёсати ҳам муҳим рол ўйнайди. Шу туфайли миллий хавфсизликни сақлаш билан боғлиқ давлатимизнинг ташқи сиёсатининг устувор юналишлари эканлиги Олий Мажлис Палаталарининг қўшма мажлисида қайд қилинмоқда.
Лекин дунёдаги воқеалар бирор бир мамлакат хавф-хатардан ҳоли эмаслигини кўрсатмоқда. Шунинг учун Ш.Мирзиёев “...мамлакатимиз мудофаа қобилиятини, Қуролли Кучларнинг жанговар салоҳиятини ошириш, миллий мудофаа саноати комплексини шакллантириш, ҳар қандай хавф-хатарга қарши доимо шай туришимиз лозим”, - деб таъкидлайди.
Хавфсизлик ва уни таъминлаш усулларидан бўлган мудофаа аҳамияти юқорилиги эътиборга олиниб, шу масалаларнинг асослари Конститутсиявий тартибда мустаҳкамланган.