Миллий гвардия ходимлари фуқароларга ўзини таништириши мажбурий бўлиши белгиланмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биринчи ўқишда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари фуқарога мурожаат қилганда ўзини таништириши, шунингдек, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши шартлиги тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Миллий гвардия қўмондони ўринбосари С.Мамаюсупов «Янги Ўзбекистондаги стратегик ислоҳотлар» доирасида 2017 йил 4 августда Миллий гвардия ташкил этилганини эслатиб ўтди.
2020 йил 18 ноябрда «Миллий гвардия тўғрисида»ги қонун қабул қилиниб, унинг мақоми белгиланди. Бугунги кунгача Миллий гвардия органлари фаолиятига доир 17 та қонун, 50 дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилиниб, унга бир қатор янги вазифа ва функциялар юклатилган.
Янги қонун лойиҳаси билан қонуннинг 3-моддасида Миллий гвардия органларининг вазифалари тизимлаштирилди. Яна бир янги мажбурият киритилмоқда.
Амалдаги қонунчиликда Миллий гвардия ходими хизмат вазифасини бажараётганда, фуқарога мурожаат қилганда ёки фуқаро унга мурожаат қилганда ўзини таништириши шарт бўлган тартиб белгиланмаган эди.
2023 йил май ойида президент Миллий гвардия ходимларининг ваколатларини кенгайтириш тўғрисидаги қонунни имзолаганди. Унга кўра, Миллий гвардия жамоат жойларида спиртли ичимликларни истеъмол қилганлик, вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилганлик ва бошқа ҳолатлар учун жарима солиш ҳуқуқи берилган. Шунингдек, Миллий гвардия Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг айрим моддаларига оид баённомаларни расмийлаштириш ҳуқуқига эга бўлган.

Янги таҳрирдаги Конституция талабларидан келиб чиқиб, «Миллий гвардия тўғрисида»ги қонуннинг «Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда уларни ҳурмат қилиш принципи» деб номланган 6-моддаси Миллий гвардия органи ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) фуқарога мурожаат қилганда ўзини таништириши, шунингдек, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши шартлиги тўғрисидаги норма билан тўлдирилмоқда.