Forward from: Xushnudbek.uz
Эҳсоннинг ўзгача усули
Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармасининг хабар беришича, вилоятда фаолият юритувчи ва истиқомат қилувчи бир нечта саҳоватпеша тадбиркорлар эҳтиёжманд аҳолига эҳсон қилишнинг ўзига хос усулини қўллашаётган экан.
Жумладан, тадбиркорлар кам таъминланган деярли 150 та хонадоннинг 100 миллион сўмга яқин коммунал тўловларини амалга ошириб беришибди.
Ҳозирги мураккаб бир даврда саҳоватпеша инсонлар аҳолига нафақат кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари олиб беришмоқда, балки ҳар куни фойдаланадиган энергия ресурсларининг ҳаққини тўлашга амалий ёрдам кўрсатишаётгани таҳсинга лойиқ.
Зора ушбу хабардан кейин юртимизнинг бошқа чеккаларида ҳам савобталаб ҳамюртларимиз бу каби ташаббусни давом эттиришса не ажаб...
👉 @xushnudbek 👈