"CHORGUMBAZ" 🕌 KANALiii"'"


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Косон туманидаги "ЧОРГУМБАЗ"жоме масжидининг ижтимоий тармоқдаги расмий канали

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 БЕРУВЧИ УНИНГ ЎЗИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ҲАР БИР ЯНГИЛИК БИДЪАТ ЭМАС (1-қисм)

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ 

03.02.2025 йил ҳолатида

🕋 Бомдод 06:50;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 16:25;
🕋 Шом 18:10;
🕋 Хуфтон 19:40.

📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис).

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

«Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар».

Улашинг


​​СПИРТЛИ ИЧИМЛИКЛАР ОМБОРИДА ИШЛАШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром

@Shayx_Hazrat

CАВОЛ: Ўғлим Россияда спиртли ичимликлар базасида ишлайди. Аллоҳга шукур узи ичмайди. На илож бошқа иш тополмай иложсиз ўша ерда ишлаб топган пулини рўзғоримизга жўнатяпти. Буни рўзғоримизга зиёни, таъсири бўладими? Ўғлим гуноҳкор бўлмайдими?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мусулмон киши спиртли ичимликлар базасида ишлаши шариатимитзга кўра жоиз эмас. Чунки спиртли ичимликлар динимизда ҳаром қилинган. Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хамр (ароқ) борасида ўн кишини лаънатладилар: уни сиқувчисини, сиқишни буюрганни, ичувчисини, ҳаммолини, кўтартириб юрувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, пулини истеъмол қилувчисини, сотиб олувчисини ва сотиб олиб келиб берувчисини” (Имом Термизий ривояти).

Ушбу ҳадиси шарифдан спиртли ичимликни нафақат истеъмол қилувчи, балки уни тайёрланишида ёрдам берувчи, кўтариб, истеъмолчига етиб боришида иштирок этувчи шахслар Аллоҳ таолонинг лаънатига учраши таъкидланмоқда. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
дуо ........
хак,ида


Forward from: nasafziyo.uz I Расмий
Qiblaning Kaʼba tomon oʻzgarishi qachon boʻlgan? «Hadis va Hayot» 5-juz
Poll
  •   2-hijriy yil ramazon oyida
  •   2-hijriy yil shaʼbon oyida
  •   2-hijriy yil rajab oyida
  •   2-hijriy yil zulhijja oyida
  •   Endi bilib olaman
3373 votes


Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтди: “Ким ёшлигида Аллоҳнинг ибодатини гўзал тарзда адо қилган бўлса, кексайган вақтида Аллоҳ унга ҳикмат ато этади.
   Аллоҳ таолонинг ушбу сўзини ўйлаб кўргин: «Вояга етган вақтида унга ҳукмни ва илмни бердик. Гўзал иш қилувчиларни шундай мукофотлаймиз», Юсуф сураси, 22-оят. 

“Мифтаҳу дорис саъаада”(Саодат ҳовлисининг калити) асаридан.




#Дуо

رَبَّنَا ظَلَمْنَا أَنْفُسَنَا وَإِنْ لَمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ

Ўқилиши: Роббанаа золамнаа анфусанаа ва ин лам тағфир ланаа ва тарҳамнаа ланакуунаннна минал хоосирийн

Маъноси: “Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳим қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз” (Аъроф сураси, 23-оят).


​​☝️Қуръони карим бизни тўрт душмандан огоҳлантиради

1. Шайтон душмандир. Уни душман тутинглар ва унга итоат этманглар. Чунки у ёниб турган жаҳаннам соҳиблари бўлишингизни истаб сизларни залолатга эргашишга чорлайди.
🔹Аллоҳ таоло айтади: "Шайтон сизларга душмандир. Бас, уни душман тутинг", Фотир сураси, 6- оят.

2. Нафс кўпинча ўз соҳибига лаззатланиш, роҳатланиш талабида маъсият ишларга буюради, ундайди. Аллоҳ сақлаганигина ундай эмас.
🔹Аллоҳ таоло айтади: "Ўзимни оқламайман. Албатта, нафс, агар Роббим раҳм қилмаса, ёмонликка ундовчидир", Юсуф сураси, 53- оят.

3.  Дунёда маъсият устида дўст бўладиганлар қиёмат кунида бир-биридан тониб қочадилар.
🔹Аллоҳ таоло айтади: "Ўша Кунда тақводорлардан бошқа дўстлар бир-бирларига душмандир", Зухруф сураси, 67-оят.

4. Кофирлардан бўлган Аллоҳнинг душманлари ва сизларнинг душманларингиз. Уларни дўст тутманглар. Чунки улар Расулингиз келтирган динга кофир бўлгандирлар.
🔹Аллоҳ таоло айтади: "Менинг душманларимни ва ўзингизнинг душманларингизни дўст тутманглар", Мумтаҳана сураси, 1 – оят.
0


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Ибн Абу Ҳотим раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Салим ибн Мужоҳиднинг шундай деганларини эшитганман: агар Вакиъ, Ибн Уяйна ва Ибн Муборак ҳаёт бўлганларида, Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийга муҳтож бўлган бўлар эдилар.


Forward from: nasafziyo.uz I Расмий
Baroat kechasi qanday kecha?
Poll
  •   Do'zaxdan ozod bo'lish kechasi
  •   Duolar ijobat bo'ladigan kecha
  •   Taqdirlar belgilanadigan kecha
  •   Barcha javob to'g'ri
2382 votes


Имом Ибн Ҳиббон раҳимаҳуллоҳ  Самарқандда қози бўлиб, дин фиқҳини яхши билган, ҳадис ҳофизларидан бири эди. У тиб, астрономия ва турли фанларда билимли бўлиб, «Саҳиҳ», «Тарих» ва «Заиф ровийлар» китобларини ёзган.
Ибн ал-Саманий: «Абу Ҳотам ўз даврининг имоми бўлган. У Шош ва Искандария ўртасида илм талаб қилиб сафар қилган.»

Ибн Ҳиббон 354 ҳижрий йили (965 милодий йили) шоввол ойининг саккизинчи жума куни вафот этди.

Ибн Ҳиббон бутун ислом оламида ҳурматга сазовор бўлган буюк муҳаддис ва фақиҳ эди. Унинг илмдаги юксак даражаси ва қолдирган асарлари Ислом илмларининг ривожига улкан ҳисса қўшди.


https://t.me/chorgumbazjomesi


Имом Ибн Ҳиббон ҳақида уламоларнинг таърифлари (давоми)

Ҳадисшунослик ва тарих соҳасида буюк мақомга эга бўлган Имом Ибн Ҳиббон ҳақида замондошлари ва кейинги аср олимлари юксак баҳо берганлар. Унинг илм-фан борасидаги фаолияти ва ютуқлари кўпчилик томонидан эътироф этилган.

Абу Саъид Абдурраҳмон ибн Аҳмад ал-Идрисий: «Абу Ҳотам ал-Бустий (Ибн Ҳиббон) фиқҳ олимларидан, ҳадис ҳофизларидан ва турли шаҳарларда машҳур бўлган олимлардан бири эди. У тиб, астрономия ва турли илмларда билимли бўлиб, «Саҳиҳ», «Тарих», «Заиф ровийлар» ва бошқа машҳур китобларни ёзган. Самарқандда одамларга фиқҳ ўргатган, кейин эса Бустга кўчиб ўтган.»
Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Астрабозий: «Ибн Ҳиббон дин илмларида фақиҳ, ҳадис ҳофизи ва тиб, астрономия ҳамда турли илмларда билимли эди.»
Имом Заҳабий (Сийар аълам ан-нубало): «Имом, аллома, ҳофиз, мутахассис, Хуросон шайхи… У машҳур китоблар муаллифи эди.
Ибн Ҳиббон «Анвоъ» китобида: "Биз икки мингдан ортиқ шайхдан ҳадис ёзган бўлишимиз мумкин", – дейди. Мен айтаман: шундай ҳам бўлиши керак! Бу билан бирга у фиқҳ, араб тили ва бошқа фанларда ҳам юксак билим эгаси эди. Унинг «Саҳиҳ» асарида шундай дейилади: "Китобимизда фақат беш шартга эга бўлган ровийларнинг ҳадисларини қабул қиламиз:
1. Динида адолатли ва яхши хулқли бўлиши.
2. Ҳадис ривоят қилишда ростгўй бўлиши.
3. Ривоят қилаётган ҳадисни тушуниш ва унинг мазмунига ақли етиши.
4. Ҳадис маъноларини ўзгартириб юборишдан ҳоли бўлиши.
5. Тадлисдан (ҳадисни яширин ўзгартиришдан) холи бўлиши." Ушбу беш шартга эга бўлган ровийларни ҳадис ривоятида қабул қиламиз.»
Имом Заҳабий (Мизон ал-Иътидол): «Анвоъ» ва «Жарх ва таъдил» асарлари муаллифи бўлган. У замонасининг пешқадам олимларидан бири бўлиб, илмий сафарларини 300-йилда бошлаган, Абу Халифа, Насоий ва бошқа машҳур уламолардан ҳадис ривоят қилган. Шом, Ҳижоз, Миср, Ироқ, Жазира ва Хуросонда илм талаб қилган. Самарқандда қози бўлган. Тиб, астрономия, калом ва фиқҳни яхши билган. Ҳадис илмларида пешқадам олимлардан эди.»
Яқут ал-Ҳамавий (Муъжам ал-Булдан): «Ибн Ҳиббон кўп ҳадис ривоят қилган, кўп сафар қилган, кўп устозлардан илм олган, ҳадиснинг матнлари ва санадларини мукаммал тушунган. У ҳадис илмида бошқалар ожиз қолган билимларни очиб берган. Кимки унинг китобларини холисона ўрганса, бу одам илм денгизларига чўмганини англайди.»
Ибн Ҳажар ал-Асқалоний: «У замонасининг пешқадам уламоларидан бири бўлиб, 300-йил бошларида илм талаб қилган. Тиб, астрономия, калом ва фиқҳни яхши билган, ҳадис илмида етакчи олимлардан эди. У фанларнинг барчасини ўзлаштирган, зукко ва беқиёс хотирага эга олим эди.»
Имом Ҳоким (устози): «Абу Ҳотам ал-Бустий қози, у фиқҳ, тилшунослик, ҳадис ва ваъз илмининг улуғ уламоларидан эди. У ҳадис борасида шундай кўп асарлар ёзганки, унгача ҳеч ким бундай қилмаган.»
Жамолиддин ал-Иснавий: «У тилшунослик, ҳадис, фиқҳ ва ваъзда буюк олимлардан эди.»
Салоҳиддин ас-Сафадий: «У дин фиқҳини яхши билган, ҳадис ҳофизларидан бўлган, тиб, астрономия ва турли фанларда билимли олим эди.»
Ибн ал-Имод ал-Ҳанбали: «Олим, аллома, дарё каби билимга эга инсон. У ҳадис ва фиқҳда, тилшунослик, ваъз, тиб, астрономия ва каломда мукаммал билимли эди.»
Ибн ал-Асир: «У ўз асрининг етакчи олимларидан бири бўлган. У шундай китоблар ёздики, унгача ҳеч ким бундай асарлар ёзмаган.»
Ибн Касир: «У катта ҳофиз, машҳур муаллиф ва ижтиҳод қилувчи олим эди.»
Хатиб ал-Бағдодий: «Ибн Ҳиббон ишончли, обрўли ва фозил олим эди.»
Тожиддин ас-Субкий (Табақот аш-Шофеъийа ал-Кубро): «У буюк муҳаддис, «Анвоъ ва тақсимот», «Жарх ва таъдил», «Сиқот» ва бошқа асарлар муаллифи эди.
У Хуросон, Ироқ, Ҳижоз, Шом, Миср, Жазира ва бошқа ўлкаларда илм талаб қилган. «Тақсимлар ва анвоъ» китобида шундай дейди: "Биз Шош ва Искандария орасида минг шайхдан ҳадис ёздик."

Манба


https://t.me/chorgumbazjomesi


ЎЗИНГГА САРФЛА

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши:
«Ё Аллоҳнинг Расули! Менинг бир динорим бор», деди.
«Уни ўзингга сарфла», дедилар.
«Менда бошқаси бор», деди.
«Уни ходимингга ёки болангга сарфла», дедилар.
«Менда бошқаси бор», деди.
«Уни Аллоҳнинг йўлида сарфла. Лекин бу фазли энг камидир», дедилар».


Ким бу тупроқ қадрин истар айламоқ тупроққа тенг,

Кўзига тупроқ билан урмоқни истайдир кўнгил.

Ул Ватан елканларини маърифат уммонида

Қиблаи имон сари бурмоқни истайдир кўнгил..

Эркин Воҳидов

20 last posts shown.