Инсоннинг онгида, руҳиятида, қалбида қандай ўзгаришлар бўлаётганини, нималар ўтаётганини кўриб бўлмайди. У ҳамиша, ўзига берилмоқчи бўлган ёрдамга қаттиқ қаршилик кўрсатади. Бу қаршилик, шунчаки онгсиз қаршилик. Шундай вақтлар бўладики, одам ўзига хеч кимни яқинлаштиргиси келмайди. Одам тафтини одам олади дейишади, агар у том маьнода одам бўлса, агар кўнгил армонларингни, ҳиссиётларингни, ситамларингни достон қилмаса. Аксинча, Оллоҳдан мадад сўраб мушкилотлар ечимини дуоларида биргаликда сўраса, уларнинг дуолари сабаб инсондаги кўп дилхираликлар нари кетган бўлар эди.
Инсоннинг кўнглидан ўтаётганини билишга уриниб кўрингчи. У ёпилиб олади, очилмайди, қаттик қаршилик кўрсатади. Ақли, идроки билан қилади бу ишни, чунки кўп озор, кўп панд берганлар.
Агар ҳис-туйғулар ҳақида гап кетса, яна ўша ёпиқ зонага дуч келамиз. Лекин, инсон ҳис-туйғуларини гоҳида кулганида, йиғлаганида ошкор намоён этади. Ғазаб билан бақирса, хурсандлигидан сакраса ундаги ҳиссиётларни кўрамиз. Аммо қалбидаги соғинчни,қўрқувни, аламни, камситилгандаги оғриқни сезмаймиз. Инсон ўзидан ўтганни ёлғиз ўзи билади.
Ички туйғулари, қалб туғёнлари, юракдаги оғриқлари билан табассум қилишга куч топа олган кучли, сабрли, ҳазрати инсонларни қадрига етайлик. Қалбларнинг энг гўзали ҳар қандай мусибат келса ҳам Раббисини унутмайдиган қалблардир. Инсонларнинг энг яхшиси эса, бизни Оллоҳ учун севадиган, жаннат сари етаклайдиган кишилардир.
Биродарлар, ана шундай инсонларни эҳтиёт қилайлик.