#ҳамдардлик
Профессор Маматов вафот этди.Наманган вилояти жамоатчилиги оғир жудоликка учради. Ўзбекистон таълими, илм-фани ва маънавияти ривожига беқиёс ҳисса қўшган, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими”, профессор Муфат Маматов 92 ёшида оламдан ўтди.
Муфат Маматов 1932 йили Наманган вилояти Чуст туманида туғилган. Фарғона давлат педагогика институтини тамомлаб, бутун умрини таълим, тарбия, илм-фан ва маънавият соҳасига бағишлаган ва йирик таълим муассасаларида самарали фаолият олиб борган.
Муфат Маматов нафақат етук олим, балки фидокор жамоат арбоби, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик ўртасида юксак обрў-эътиборга эга шахс эди. Унинг билим ва тажрибаси, инсонпарварлиги барчамиз учун ибрат мактаби бўлиб қолади.
Марҳумнинг порлоқ хотираси қалбларимизда абадий сақланиб қолади. У кишининг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
Наманган вилояти ҳокимлиги.➡️ ЧУСТСКАЯ ПРАВДА:ўтганлар охирати обод бўлсин!