МАҲАЛЛА ВА ХОНАДОНЛАРДА МУЗЛАТКИЧ, ҚАДОҚЛАШ, ҚУРИТИШ, ҚАЙТА ИШЛАШ ОМБОРЛАРИ ВА ИССИҚХОНАЛАР ҚУРИЛИБ, АҲОЛИГА 5 ЙИЛДА БЎЛИБ ТЎЛАШ ШАРТИ БИЛАН ТАЙЁР ҲОЛДА БЕРИЛАДИ
Бугун, Президент Ш.Мирзиёев томорқада ва ижарага берилган экин ерларида даромадли маҳсулот етиштиришнинг янги тизими бўйича йиғилиш ўтказди.
☑️Йиғилишда:
▪️Аҳоли томорқасида озиқ-овқат етиштиришни молиялаштириш учун қарийб 5 триллион сўм йўналтирилиши белгиланди.
...500 ТА МАҲАЛЛАДАГИ ЭНГ ЗЎР ЛОЙИҲАГА 40 МЛН СЎМДАН ГРАНТ БЕРИЛАДИ
▪️⚡️Маҳалла ва хонадонларда музлаткич, қадоқлаш, қуритиш, қайта ишлаш омборлари ва иссиқхоналар қурилиб, аҳолига 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан тайёр ҳолда берилади. Томорқа хизматларини йўлга қўйган тадбиркорларга 7 йил муддатга 17,5 фоизли имтиёзли кредит ажратилади. Аҳоли ва деҳқонларнинг энг намунали лойиҳалари учун ҳар йили 20 миллиард сўмлик грантлар эълон қилинади. Бунда 500 та маҳалладаги энг зўр лойиҳага 40 миллион сўмдан грант берилади.
Шу билан бирга, маҳаллада экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўйиб берган уста-деҳқонларга 100 миллион сўмгача, қисқа муддатли ўқув курсини ташкил қилганларга 5,5 миллион сўм субсидия ажратилади. Сув таъминоти оғир жойларда ёмғир сувини тўплаш ва сақлаш сиғимини қуриш харажатининг ярми қоплаб берилади.
...ГАРОВ ТАЛАБ ЭТИЛМАЙДИ.
▪️Яна бир янгилик – Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан мева-сабзавот етиштириш ва қайта ишлаш лойиҳаларига кредит ажратишда гаров талаб қилинмайди. Бунда суғурта полисининг ўзи етарли бўлади. Деҳқонларга ортиқча ҳужжатларсиз имтиёзли кредит берилади.
...ЕР СОЛИҒИ ОШИРИЛГАН МИҚДОРДА УНДИРИЛАДИ
▪️Ердан самарали фойдаланиб, бир сотихда 5 миллион сўмдан юқори расмий даромад олаётган деҳқонларга ер солиғининг 90 фоизи “кэшбек” сифатида қайтариб берилади. Аксинча, томорқасига экин экмаганлардан ер солиғи оширилган миқдорда ундирилади.
👉 @bankirkundaligi 👈