Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги
Жадидчилик ҳаракатининг етакчиси
Маҳмудхўжа Беҳбудий - буюк маърифатпарвар, ёзувчи, публицист, драматург ва жамоат арбоби, жадидчилик ҳаракатининг етакчиларидан бири эди.
У 1875 йилнинг 19 январида Самарқанд яқинидаги Бахшитепа қишлоғида муфтий оиласида дунёга келди. Отаси Беҳбудхўжа Солиҳхўжа ўғли туркистонлик, Аҳмад Яссавийнинг авлодларидан, она томонидан бобоси Ниёзхўжа урганчлик бўлиб, амир Шоҳмурод замонида (1780-1785 йиллар) Самарқандга келиб қолган.
Оиладаги муҳит ундаги маърифат ва адабиётга бўлган қизиқишнинг тезроқ рўёбга чиқишига имкон туғдирди. Маҳмудхўжа Беҳбудий адабиёт, тарих фанлари қатори сиёсатшунослик билан ҳам жиддий шуғулланди. Газета ва журналлар орқали жаҳонда содир бўлаётган сиёсий воқеалар билан яқиндан танишиб борди.
У 1912-1913 йилларда Беҳбудий Самарқандда “Самарқанд” газетаси, “Ойна” журналига асос солади. Шунингдек, Беҳбудий ўзбек ва форс тожик тилларида икки юздан ортиқ мақола ва асарлар яратган.
Дархақиқат, Чиноз тумани Нуронийлар масканида Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигига бағишланган “Махмудхўжа Бехбудий сўнмас юлдуз” мавзусида тадбир ўтказилди. Буюк мутаффакирнинг босиб ўтган хаёт йўли, ижодий фаолияти хақида фикрлар юритилди.
Тадбирни Ахборот кутубхона маркази ахборот библиография хизмати рахбари Гулчехра Махкамова очди. Туман марказий кутубхонаси, Нуронийлар жамғармаси туман бўлими хамкорликда ташкил этган маърифий тадбирда Халқ депутатлари Чиноз тумани кенгаши депутати, журналист С.Ахмедова, Нуронийлар жамғармаси туман бўлими бошлиғи, депутат М.Мирсодиқов, Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси, журналист Т.Аллаберганова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, шоира А.Пардабоевалар тарихимизга бир назар ташлаб, ўз фикр мулохазаларини билдирдилар, ижодларидан намуналар ўқиб беришди.
- Беҳбудий ўзбек ва форс тожик тилларида икки юздан ортиқ мақола ва асарлар яратган.деди С.Ахмедова ўз сўзида - Жумладан, “Рисолаи асбоби савод”(“Савод чиқариш китоби”), “Рисолаи жуғрофияи умроний”(“Аҳоли географиясига кириш”), “Мунтахаби жуғрофияи умумий” (“Қисқача умумий география”), “Китоб-ул-атфол” (“Болалар хати”), “Мухтараси тарихи ислом”-“Қисқача ислом тарихи”, “Русиянинг қисқача географияси” каби дарслик ва китоблар ёзган. Унинг 1901-йилдан бошлаб “Туркистон вилоятининг газети”, “Тараққий”, “Хуррият”, “Турон”, “Садои Туркистон”, “Нажот”, “Меҳнаткашлар товуши”, “Тирик сўз”, “Вақт”, “Самарқанд”, “Ойна” каби газета ва журналларда чоп этилган мақолалари эса тараққийпарвар кишилар ва айниқса, ёшларнинг диққат-эътиборини қозонган.
Тадбирда туман маданият бўлими мусиқали чиқишлари билан дилларни хушнуд этишди.
@chinozhayoti