ЧИНОЗ ҲАЁТИ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


"Чиноз ҳаёти" телеграмм канали ижтимоий-сиёсий воқеалар, янгиликлар, табрик ва қутловлар беради.
Мурожаат учун тел: 90-979-89-29
Admin: @s_axmedova

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#огохлик

Қадрли ота-оналар огох бўлинг.
Фарзанд ширин, унинг тарбияси унданда ширин.

@chinozhayoti


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Ривоят
Аллох ва чақолоқ сухбати


@chinozhayoti


Обуна бўлган-бўлмаган ҳар қандай кишининг яхши ёзилган шеърлари, мақолалари, ташаккурнома-ю илтимосномалари газетада чиқса, қанчалик қувонишини кўрибмидингиз ҳеч? Арзимасгина туюлиб келган ҳаёт ё‘лини ессе ё мақола ҳолида ўқиб, кўзлари намланган камсуқумгина одамнинг, бўғзига нимадир қадалиб, базўргина “...раҳмат!”, деганини-чи, ешитганмисиз умрингизда? Кейинги сафар улар янада қизиқиши ортиб ёзишлари ёки ўзларининг мавжудлигини ҳис етиб яшашда давомлашлариничи, биласизми?..

Айниқса, ижодкор ёшлар жуда ҳам талай. Кўпи мактаб боласи ҳали ёинки талабалар. Уларга таҳририятимиз ешиклари ҳамиша очиқ. Тўғри, “қалам ҳақи” ўрнида пул беролмасмиз, лекин ПУЛ ОЛМАЙМИЗ ҲАМ – уларнинг ёзганини газетада чоп етганимиз евазига!

Аммо Алихонтўра Соғуний таърифларича айцак, баъзи бир “устал ошиқлари”, яъни столига ёпишиб, ҳаётни идоралари деразасига осиғлиқ “жалюзи” қобирғалари орасидангина кўрадиганлар буни тушунишмайди. Бу пул орқасидан қувиб, саводини қочирганлар, ҳаттоки бир қатор гапниям ўн хато билан ёзадиган ҳолларига, газетадагиларни маломату мазах қилишади ўзларича. На илож, улар кабилар ёзганларини таҳрир қилиш – вазифамиз, илжайишига чидаш – қисматимиз чоғи. Бироқ ўз тилида тўғри ёзишни ўрганишга улар ҳам бурчдор эмасми?! Шундай, газета – катталарни-да тез-тез бехато ёзишга ундаб тургувчи, тилсиз “тил-адабиёт ўқитувчиси” ҳамдур. Ҳа, матбуот чиғириғидан обдан ўтганнинг чаласаводини учратмайсиз!

Баъзида сўраганларга қаерда ишлашимизни айтсак, беписанд боқишади. Ўзлари газета ўқиб туришадими-йўқми, қизиқсангиз, ўша “анъанавий” жавобни оласиз:

— Йўқ-да-а, бизда вақт қаерда екан!

Аниқки, бундай “банд”ларга “фалончиникига ошга кетятувдик, юринг”, десангиз, албатта ергашади. Вақт топади, шубҳасиз. Ёхуд бир ярим соат бақириб-чақириб, футбол кўришга вақт топадиганларда нимадир ўқишга бир ярим дақиқа “тақчил” бўлиб қолади. Кимнингдир уйида қаттиқроқ товуш чиқариб синган идишни ярим кун муҳокама қилишадию, ярим дақиқалик мутолада кўзлари юмилиб кетаверади...

Қадрли элдошлар, сиз йиғиб-териб опкелаётган ва норизо тўнғиллаб бераётган обуна пулингиз – бизнинг ҳалол меҳнатимиз евазига оладиган даромадимиз бўлади! Ва яна, сизнинг даромадингиз олдида бизники ҳеч нима эмас, аслан. Ишонгингиз келмаяпти-а? Келинг, бир латифанамо мисол айтай: таҳририятга обуна пулларини йиллар мобайнида ўтказиб бермай келаётган “бечораҳол”лар рўйхатининг бошида – бозорлар, банклар, заводлар, тадбиркорлар туради! Бу “камбағал”ларнинг ёд бўп кетган “пластинка”ларини эшитавериб, сочларимиз оқариб бораётир. “Кўтар, ана, газитингди, опкетувир! Бизга керакмас газит-пазит!..”, дейишлари-ку, мутлақо ортиқча.

Кўча-кўйда, одамлар орасида газетани ва унда ишлаётган инсонларни маломат қилишдан бурун биз қилаётган ишни, жилла қурса, тасаввур қилишга уриниб кўринг, газетамизни ўқинг ва марҳамат, кейин гапиринг!

Очиғи, бизгаям сизнинг бу тариқа обуна бўлишингиз керак эмас! Беадад шукрки, ризқимиз узилиб қолмайди. Биз ҳам обунага юракдан ихтиёр бермайдиган, обуна бўлишса – маълумот бермайдиган, маълумот беришса – материял бермайдиган, материял беришса – бирортаси эътибор бермайдиган чалажон ташкилотлардан чарчаганмиз аллақачон!

Аммо обуна бўлдингизми, бас, ТИРИЛИНГ! Тўртта илмилиқ, юқуми йўқ тадбирчани ўтказиб қўйиб, “ишлаяпмиз!” деб ў-ўтирманг. Билиб олганингиз, тадбир – хабарча, кейин яна битта тадбир – яна битта хабарча... Соҳангизда масалалар қалашиб ётибди-ку, енг шимариб киришсангизчи, қуруқ ҳисоботларга осилиб жон сақлагунча. Ёритиб, ёзиб, таҳлиллаб бориш биздан!

Газетага обуна бўлманг, балки ундагиларга ЕЛКАДОШ бўлинг – биргаликда муаммоларга ечим қидиринг, токи! Мамлакат истиқболи бир Президентга керакми? Президентлик ҳам вақтинча бир мансаб. Сизу биз эса бунда умрбод яшашимиз бор, авлодимиз яшаши бор.

Шербек Бобоқул каналидан олинди.

@chinozhayoti


ГАЗЕТАГА ОБУНА БЎЛМАНГ!

Ҳар йили газетага обуна мавсумида атрофдагилар кўзига газетадагилар, худдики, “ебкетар”га пул сўраётгандек кўринади. Йўқ, бу ҳол бизни ажаблантирмайди, шунчаки, бироз манглайи тиришаркан одамнинг: уловлари хароб тураргоҳда тургани учун ҳар сафар неччидир минг сўм, асфалтининг дабдаласи чиқиб ётган йўлларда юрсаям “йўл фонди”га миллион-миллион сўм, сал ҳаво совуганда ёқилғининг нархини оширадиганларга фалон сўм, олтмиш-етмиш кунда бир тарқатиладиган газбаллонларни кутаётган ҳолларига яна ўша “заправка”лардаги суюлтирилган газнинг ҳар литрига писмадон сўм, лимит устига лимит қўйилиб ётган электр тўловларига фалон сўмлаб харажат қилаётганларида “ғиқ-қ” етмаётганлар кўзига шу газета обунаси учун йилига бир марта пул чиқариш “оғир туюлади” нимагадир.

Аслида, ўйлаб кўриш керак: газета ўзи нега чиқарилади? Китоб-ку ўқимаймиз – “уйқумиз келади” (доим “тренд”даги баҳона!), “ҳаром қонимиз қўзиб қолади” (бир китоббехабар “иқрор”и!), “нима фойда” (ўзбекнинг “ўлмас” хулосаси!), “вақт қайда” (аксари бекорчилар, аниқроғи умри қарта ўйнаб ё нарда ташлаб ўтиб бораётганлар “аттанг”и!)... Хўш, энди шу, бир неча саҳифагина чиқадиган газетани ҳам очиб қарашга эринсак, нимамиз одам бизнинг, ўзи!..

Зотан, кўзларининг нури китобу ойномаю рўзнома саҳфалари узра тўкилмаган, қулоқлари маърифат маъвизаларига “берк бўлган”, бурун катаклари хонақоҳу кутубхонаю китоб дўконларию турфа тоза илмгоҳлар ҳавосидан нафас олмаган, тили тиловату мутолаа учун “соқов” кимсани қайси меъзонга кўра “ОДАМЗОТ” аташ мумкин? Ахир, бош, кўз, қулоқ, бурун, оғиз... – ҳайвону ҳашаротдаям бор! Тирикчилик учун қўнғиз ҳам ўрмалаб юради! Тўнғизам болаларини боқиш мақсадида овга чиқади, ҳар куни! Нима фарқимиз қолади шулардан, агарки, газета ўқимасак?

Эмишки, “бугун ҳамма нарса телефонда – газетадан фойда йўқ ”! Айтинг-чи, Самарқанднинг ҳув-в бир бурчагидаги Пахтачи отлиғ туманнинг 21-мактабида рус тилига ихтисослашган бутун бошли синфхоналари, казо-казо рус тили ўқитувчилари, рус тилини ўргатиш борасида узоқ йиллик шаклланган ўқитиш методлари... бўлишига қарамай, ота-оналар боласини рус тилига эмас, ўзбек тилли гуруҳларга беришини исташининг сабаби ҳам телефонингизда борми?

Ва яна, ўша Пахтачида, бултур қишда симёғочдан йиқилиб ўлган “электрик”нинг тақдири нега бундай кечганининг асл сабабини сунъий идрокдан сўраб кўринг-чи, нима деб қулоққа тепаркан?

Ёхуд автоҳалокат сабабидан ногиронлар аравачасига михланиб қолган ва эндиликда этикдўз бўлиб ризқини топаётган, Ўзбекистоннинг чекка бир жойида яшайдиган инсонга нега Президент фармонига кўра “Жасорат” медали берилганини ҳамда бу фалокатни ўша ҳамюртимиз ўзи “Худодан сўраб олганман”, дейишининг боиси “Гоогле” бисотидан чиқармикан?

Ёинки, олис бир қишлоқда, онгги кун сайин тараққий топиб келаётган, катталарам ўқимайдиган семиз-семиз китобларни ўқиётган, биргина тарихий қиссасию ессе орқали Президент девонхонасидагилар эътиборига тушиб, ноутбук ва китоблар ила тақдирланган ўн беш ёшли ўспиринничи, танийдими телефонингиз?..

Умуман, биз билгану билмаган шу одамлар орасидан, наинки республика бўйича, балки дунё миқёсида ном чиқаргулик салоҳиятдаги ижодкор, санъаткор, спортчи, кашфиётчи, инноватор ёшлар чиқаётгани – буларнинг бари газеталар саҳифаларида бор ва бўлажак. Сизга қайси “бойвачча” қанча топганию, қаерда ким деган муштумзўр ёки “зўр ичадиган”лар борлигидан бўлак мавзулар ҳам қизиқ бўлса, албатта!

Ташкилотлар, мактабу боғчалар, тадбиркоргача газета-журналга обуна “мажбурий” бўлди, гўёки. Ғазаблангулик эмас, афсусли ҳолат бу. Одамларни маънавиятга мажбурлайдиган давр ҳам келган кўринади. Ҳолбуки, газетадаги бир мақола ё суҳбатни ўқишса, ўзларига қанчалар манфаат олади! Е, й-ўқ, унда ўша телефонларидаги қай бир отарчининг отаси кимлигию бошқа бирининг қорнидаги болами ё бошқалиги ҳақидаги “ўта муҳим” хабарларни ким ўқийди, шундайми?!




Forward from: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
Чет элдаги пенсионерга ишончнома билан пенсия тўланиши тартиби қандай?

✅ Қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан пенсия тўланади.

Бу қандай амалга оширилади?

✅ Дастлаб, фуқаро чет элда бўлган вақтда ишончнома расмийлаштиради ҳамда ваколатли давлат органи томонидан апостиль қўйдиради.

☝️ Мазкур жараённи пенсионер чет элга кетган кундан бошлаб 3 ой ичида амалга ошириши тавсия этилади. Акс ҳолда пенсия 3 ойдан кейин вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин.
ЭСЛАТМА: "Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида"ги Конвенциянинг иштирокчи давлатларида фаолият юритаётган Ўзбекистон фуқаролари ишончномага апостиль қўйдиришлари талаб этилмайди.

✅ Пенсионер ишончноманинг асл нусхасини ишончли вакилга топширади. Ишонч билдирилган шахс ишончномани пенсионер пенсия олаётган банкка тақдим қилади. Қонунчилик талабларига асосан ишончномани олган банкнинг тегишли бўлими томонидан ишончнома нусхаси Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига юборилади. Мазкур ишончнома билан ишончли вакил пенсияни олишни давом эттириши мумкин.

✅ Бунда яна шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ишончнома берган шахс (пенсионер) Пенсия жамғармаси бўлимига 1 йилда камида 1 марта келиб тайинланган пенсияга бўлган ўз ҳуқуқини тасдиқлаши керак бўлади.

Пенсионернинг пенсияси тўхтатиб турилган тақдирда ёки пенсионер Ўзбекистонга келиш имконияти бўлмаса нима қилиш лозим?

✅ Ўзбекистонга келиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда пенсионер Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига мурожаат этиши мумкин ва хорижий давлат ҳудудида доимий яшаш ҳолати мавжуд эмаслигини, шунингдек, пенсия ёки ижтимоий нафақа олмаслигини тасдиқловчи маълумотномани олиши лозим.

✅ Олинган мазкур маълумотнома ишончномага илова қилинган ҳолда ишончли вакил томонидан Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим қилиниши керак. Шундан сўнг, тўхтатиб турилган пенсия қайта тикланади.

⏩ Ишончнома билан пенсия олмоқчи бўлмаган пенсионерлар Ўзбекистонга қайтгандан сўнг ҳам олинмай қолган ойлардаги пенсияларини белгиланган тартибда олиш ҳуқуқига эга.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X








Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги

Жадидчилик ҳаракатининг етакчиси

Маҳмудхўжа Беҳбудий - буюк маърифатпарвар, ёзувчи, публицист, драматург ва жамоат арбоби, жадидчилик ҳаракатининг етакчиларидан бири эди.
У 1875 йилнинг 19 январида Самарқанд яқинидаги Бахшитепа қишлоғида муфтий оиласида дунёга келди. Отаси Беҳбудхўжа Солиҳхўжа ўғли туркистонлик, Аҳмад Яссавийнинг авлодларидан, она томонидан бобоси Ниёзхўжа урганчлик бўлиб, амир Шоҳмурод замонида (1780-1785 йиллар) Самарқандга келиб қолган.
Оиладаги муҳит ундаги маърифат ва адабиётга бўлган қизиқишнинг тезроқ рўёбга чиқишига имкон туғдирди. Маҳмудхўжа Беҳбудий адабиёт, тарих фанлари қатори сиёсатшунослик билан ҳам жиддий шуғулланди. Газета ва журналлар орқали жаҳонда содир бўлаётган сиёсий воқеалар билан яқиндан танишиб борди.
У 1912-1913 йилларда Беҳбудий Самарқандда “Самарқанд” газетаси, “Ойна” журналига асос солади. Шунингдек, Беҳбудий ўзбек ва форс тожик тилларида икки юздан ортиқ мақола ва асарлар яратган.
Дархақиқат, Чиноз тумани Нуронийлар масканида Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигига бағишланган “Махмудхўжа Бехбудий сўнмас юлдуз” мавзусида тадбир ўтказилди. Буюк мутаффакирнинг босиб ўтган хаёт йўли, ижодий фаолияти хақида фикрлар юритилди.
Тадбирни Ахборот кутубхона маркази ахборот библиография хизмати рахбари Гулчехра Махкамова очди.   Туман марказий кутубхонаси, Нуронийлар жамғармаси туман бўлими хамкорликда ташкил этган  маърифий тадбирда Халқ депутатлари Чиноз тумани кенгаши депутати, журналист С.Ахмедова, Нуронийлар жамғармаси туман бўлими бошлиғи, депутат М.Мирсодиқов, Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси, журналист Т.Аллаберганова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, шоира А.Пардабоевалар тарихимизга бир назар ташлаб, ўз фикр мулохазаларини билдирдилар, ижодларидан намуналар ўқиб беришди.
- Беҳбудий ўзбек ва форс тожик тилларида икки юздан ортиқ мақола ва асарлар яратган.деди С.Ахмедова ўз сўзида - Жумладан, “Рисолаи асбоби савод”(“Савод чиқариш китоби”), “Рисолаи жуғрофияи умроний”(“Аҳоли географиясига кириш”), “Мунтахаби жуғрофияи умумий” (“Қисқача умумий география”), “Китоб-ул-атфол” (“Болалар хати”), “Мухтараси тарихи ислом”-“Қисқача ислом тарихи”, “Русиянинг қисқача географияси” каби дарслик ва китоблар ёзган. Унинг 1901-йилдан бошлаб “Туркистон вилоятининг газети”, “Тараққий”, “Хуррият”, “Турон”, “Садои Туркистон”, “Нажот”, “Меҳнаткашлар товуши”, “Тирик сўз”, “Вақт”, “Самарқанд”, “Ойна” каби газета ва журналларда чоп этилган мақолалари эса тараққийпарвар кишилар ва айниқса, ёшларнинг диққат-эътиборини қозонган.
Тадбирда туман маданият бўлими мусиқали чиқишлари билан дилларни хушнуд этишди.

@chinozhayoti


Forward from: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
Пенсионер Ўзбекистондан чиқиб кетганда пенсия қандай тўланади?

“Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом”га мувофиқ, бугунги кунда:

⏺пенсионер Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистонга қайтиб келмаганида пенсияни тўлаш вақтинча тўхтатиб турилади.

🎚 Бунда вақтинча тўхтатилган пенсияни тўлаш пенсионер Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг қайта тикланади.

Эслатиб ўтамиз, фуқаро Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг олинмай қолган ойлардаги пенсиясини 24 ойлигини олиш ҳуқуқига эга.

Бунда пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 24 ойдан ошмаган давр учун тўланади.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X


Forward from: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
Иш стажига эга бўлмоқчи бўлган ўзини ўзи банд қилган шахслар учун ижтимоий солиқни тўлаш муддати 31 декабрга қадар узайтирилди

⏩ Бугунги кунда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун ижтимоий солиқ тўлаб иш стажига эга бўлиш имконияти яратилган. Бунда ўзини ўзи банд қилган шахс базавий ҳисоблаш миқдорида 1 йилда 1 маротаба ижтимоий солиқни тўласа, 1 йиллик иш стажига эга бўлиши мумкин.

📆 Мазкур ижтимоий солиқни тўлаш муддати олдин 1 декабрга қадар бўлган бўлса, 2025 йил январдан бошлаб 31 декабрга қадар узайтирилди.

____________

Самозанятым гражданам продлили срок уплаты социального налога для получения трудового стажа

⏩ На сегодняшний день для самозанятых граждан создана возможность получить трудовой стаж, уплачивая социальный налог. Для этого самозанятый гражданин должен уплатить социальный налог в размере базовой расчетной величины один раз в год, чтобы получить годовой трудовой стаж.

📆 Если раньше срок уплаты данного социального налога был до 1 декабря, то с января 2025 года он продлен до 31 декабря.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X


Forward from: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
🚗 Кимларга пенсия пули уларнинг яшаш манзилларига етказиб берилади?

🧑🏻‍🦽Қонунчиликка мувофиқ, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва мустақил ҳаракатланиш ҳамда пенсияларни сайёр кассаларда олиш имконияти бўлмаган шахсларга пенсиялар Халқ банки филиали томонидан бевосита уларнинг яшаш жойига етказиб берилади.

___________

🚗 Кому доставляются пенсии по адресу проживания?

🧑🏻‍🦽 В соответствии с законодательством пенсии доставляются непосредственно по месту жительства инвалидам I и II групп и лицам, не способным самостоятельно передвигаться, и получают пенсии в выездных кассах филиала Народного банка.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube 📱 X


#Биз билган ва билмаган тарих

Тошкент вилояти ва туманлари қачон ташкил этилган?

1. Оҳангарон тумани 1926 йил
2 Қуйи Чирчиқ тумани 1926 йил (1973 йилда қайта ташкил этилган)
3. Янгийўл тумани 1926 йил
4. Юқори Чирчиқ тумани 1926 йил
5. Ўрта Чирчиқ тумани 1926 йил
6. Паркент тумани 1926 йил (1979 йилда қайта ташкил этилган)
7. Бекобод тумани 1926 йил (1964 йилда қайта ташкил этилган)
8. Пискент тумани 1926 йил (1970 йилда қайтадан ташкил этилган)
9. Қибрай тумани 1933 йил
10. Зангиота тумани 1933 йил
11. Янгийўл шаҳри 1934 йил (2017 йилда қайта ташкил этилган)
12. Чиноз тумани 1935 йил (1973 йилда ташкил этилган)
13. Оққўрғон тумани 1935 йил
14. Чирчиқ шаҳри 1935 йил
15. Бўка тумани 1943 йил
16. Бекобод шаҳри 1945 йил
17. Ангрен шаҳри 1946 йил
18. Олмалиқ шаҳри 1952 йил
19. Бўстонлиқ тумани 1955 йил (1968 йилда қайта ташкил этилган)
20. Оҳангарон шаҳар 1966 йил (2017 йилда қайта ташкил этилган)
21. Тошкент тумани 1975 йил
22. Нурафшон шаҳар 2017 йил.

@chinozhayoti




#Тарихимизни ўрганамиз


1419 йил 22 октябрда – Мирзо Улуғбек Дашти Қипчоқ ўзбекларига қарши юришини тўхтатиб, Самарқандга қайтиб келди. Ўша йилнинг майида Олтин Ўрда хони Ўрусхоннинг набираси, Оқ Ўрда шаҳзодаси Бароқхон Улуғбек қошига ёрдам сўраб келган эди. Улуғбек унга етарли аскар бериб, ўз юртига юборди. Ўзи эса Самарқандда ўз доруғасини қолдириб, Мовароуннаҳрнинг асосий ҳарбий кучлари билан унинг ортидан борди.
Тарихчи олим Ашраф Аҳмедовнинг қайд этишича, лашкар Самарқанддан августнинг охирларида чиқди. 5 сентябрь куни Чиноз яқинида Сирдарёдан ўтди ва Тошкентдан узоқ бўлмаган Бурлоқ мавзесига етганида ўзбек қўшинлари тарқалганлиги ҳақида хабар келди. Шу сабабли юришни тўхтатиб, 22 октябрь куни Самарқандга қайтиб келди. Чунки Бароқ Улуғбекдан олган ёрдамчи кучнинг ўзи билан Мовароуннаҳр асосий кучларининг иштирокисиз ўз мақсадига эришиб бўлган эди.

@chinozhayoti




Юқори миқдордаги пенсияга чиқиш учун иш стажи муҳимми ёки иш ҳақими?

Аввало айтиб ўтиш жоизки, пенсия миқдори иш стажига ҳам иш ҳақига ҳам боғлиқ ҳисобланади.

Пенсияга чиқиш учун иш стажи етарли бўлса, лекин иш ҳақи кам бўлган тақдирда ҳам пенсия миқдори юқори чиқмаслиги мумкин. Аксинча иш ҳақи юқори бўлиб, лекин иш стажи кам бўлса, бу ҳам пенсия миқдори кам чиқишига сабабчи бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, пенсияни ҳисоблашда фуқаронинг охирги 10 йиллик меҳнат фаолиятидан исталган кетма-кет 5 йиллик даврнинг иш ҳақи инобатга олинади.

Шунинг учун, фуқароларимиздан ҳам иш стажига, ҳам иш ҳақларига эътиборлироқ бўлишларини маслаҳат берамиз.


@chinozhayoti


#Тезкор #Расман
❗️Черняевка (Ғишткўприк) чегара божхона пости 5 февралдан эътиборан 4 ойга ёпилмоқда❌

Бу хабарни Қозоғистонга бормоқчи бўлиб турган яқинларга юбориб хабардор қилинг

Черняевка” чегара пости орқали ҳаракатланаётган фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракати 2025 йилнинг 5 февраль кунидан “Навоий” чегара божхона постига йўналтирилади!

Янгидан замонавий тарзда бунёд этилган “Навоий” чегара божхона пости ҳам Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган бўлиб, “Ғишткўприк” постига яқин ҳудуд ҳисобланади.

Тарқатиб қўямиз.👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEC3FZ6kdZ99w4BwBg

@chinozhayoti


#Ажойиб_факт
2025-Февраль ойида:
4 та якшанба,
4 та душанба,
4 та сешанба,
4 та чоршанба,
4 та пайшанба,
4 та жума,
ва
4 та шанба
келади. Бунақаси бутун ҳаётимиз давомида бошқа бўлмайди.
Чунки, бу холат 823 йилда бир марта бўлар экан..

@chinozhayoti

20 last posts shown.