Жиноятни жиловлаш керак
ЎЗГАНИНГ МУЛКИНИ ЎҒИРЛАШ - БУ ЖИНОЯТ
Фурқат (исм шарифлар ўзгартирилган) ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, енгил пул топиш йўлини танлайди. У энг осони ўғрилик қилиш, уни хеч ким сезмайди, дея хомхаёл қилади. Гувохи бўлганингиздек ўғирлик жиноятини содир этганликда айбланмоқда.
Фурқат ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш ва шу йўл билан моддий бойлик орттириш мақсадида 2024 йил 06 август куни соат таҳминан 19-00 ларда Чиноз тумани Деҳқон бозори яқинидаги А. Х. Хга тегишли савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб у ердаги дўкон растасида турган Халим исмли фуқарога тегишли, нарҳи
200.000 сўмлик эркаклар чарм хамёни ҳамда унинг ичида 2.500.000 сўм пул маблағлари, нархи 80 (80*12594.85=1,007,588 сўм) АҚШ доллари бўлган эркаклар атири, нархи 60.000 сўмлик қулоқчин, хайдовчилик гувоҳномаси, пластик карточка ҳамда 350.000 сўмлик Айфон русумли уяли алоқа телефонининг электр қувватлагичларини ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинган.
Бировнинг халол топган мол-мулкини дақиқалар ичида ўзлаштириб яна хеч нарса бўлмагандек бемалол юриш учун инсонда тошдан юрак бўлиши керак эмасми.
Қасддан содир этган жиноий ҳаракатлари билан ўғирлик, яъни, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш, уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб содир этишда ҳамда ҳужжатлар, штамплар, мухрлар, бланкаларни эгаллаш, нобуд қилиш ва уларни яшириш яъни идентификацияловчи бошқа мухим шахсий ҳужжатларга нисбатан содир этишда ифодаланган қилмишлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди ва 227-моддаси 2-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятларни содир этган.
Нахотки жиноят кўчасини танлаган "қахрамонимиз" бу йўлнинг охири войлигини тушуниши учун жуда катта ақл керак деб ўйласа. Энди панжара ортида ўтириб танасига яхшилаб ўйлаб кўрадиган, бу хатони қайтармасликка ахд қиладиган бўлди.
С.,АБДУРАШИДОВ,
Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги
Тергов бўлими терговчиси, капитан
@chinozhayoti