Акам ҳаёт бўлганларида бугун 75 ёшга тўлардила. Бундоқ ўйлаб қарасам акам ҳақида ҳеч нарса ёзмапман, Қандай сингил бўлдимки, қўлимга қалам олиб ёзишни ўрганган пайтларим, университетда ўқиб юрган кезларим ёки газетада ишлаб юрган чоғларимда ҳам "менинг акам акаларнинг энг зўри" демапман.
Жудаям мехрибон бироқ бу мехрни оғизда эмас, амалда кўрсатган акамнинг содда ва самимийликларини бирор марта ўзларига қарата мақтамапман.
Сира ёдимдан чиқмайди. Мактабда 5 синфларда ўқиб юрардим. У пайтлари 1 май байрамида парад бўларди. Хамма мактабу ишхоналар, ташкилотдаги ёшу қари параддан ўтарди. Кўчалар одамга тўлиб кетарди. Қуёшнинг тандирдек қиздирган иссиғидан кўпчиликнинг маззаси қочарди, баъзи нимжонлар хушиданам кетиб қолган пайтлари бўлган. Қисқаси параддан ўтмай шайтонлик қилиб кўчамиз бошига етганимизда секингина уй томонга қараб қочдим. Табиийки уйимизда ҳеч ким йўқ, ҳамма байрамга кетган. Бироқ кимнингдир ғўнғиллаган товуши эшитилди. Секин ховлига қарасам Миржалол акам бир нотаниш қизчага нималарнидир тушунтираётган эдилар. Бироз пойлаб турдим, бу қиз ким, бизникида нима қиляпти, дея роса бошим қотди. Сўнгра шартта ичкарига кирдим. Мени кўриб акам хурсанд бўлиб кетдила. Кейин билсам, мен қатори бу қиз қайсидир қишлоқ мактабидан келган экан, парадда қорни оғриб, маззаси бўлмапти, рухсат сўраса ўқитувчиси "чида, хозир парад тугасин, кейин кетасан", деб рухсат бермапти, қиз шўрлик шошганидан дарвоза очиқ бўлгани учун бизникига қараб югурибди, бироқ улгурмапти.
Уйда акам буни сезиб қолиб, дархол унга тоза усти бош, яна керакли нарсаларни уйдан топиб бериб, ўзлари катта ховлимизга ўтиб кетибдила. Дарвозадан киришим билан акам дархол изох бердила,
"Қиз бола бўлса шундай байрам кунларида шу ахволда юрадими, унга рахмим келди. Ёрдам бердим"
Шу воқеани сира сира ёдимдан чиқаролмиман.
Акам жуда оқ кўнгил, қплби тоза, мехрибон инсон бўлган эканла. Мехриларини бегоналардан ҳам аямаганла. Биз 5 нафар сингилларини, 2 нафар укаларини кўтариб катта қилганла. Бола бўлиб тузукроқ ҳам ўйнамаганла. Бош фарзанд бўлганлари учун доим уй юмушларию, бола боқиш билан вақтлари ўтган.
Эй, Оллох мани акам акаларнинг энг яхшиси эди, уларни жойларини жаннатдан қил, бу дунёда кўрмаган рохатларини у дунёда кўрсат. Мехрибон эгам акамнинг чин дунёларини обод айла, жаннатларда юз кўришмоқликни насибу рўз айла.
@chinozhayoti