Forward from: Fitrat.uz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЖАРОҲАТ УСТИГА МАСҲ ТОРТИШ ҲУКМИ
CАВОЛ: Жароҳат етган аъзони ювиш мумкин бўлмаса, устига масҳ тортилар экан. Шуни ҳам тортмаса, таҳорат мукаммал бўлмайдими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳорат қилувчи шахснинг таҳоратда ювиладиган аъзоларидан бири жароҳат олган ёки гипс қилинган бўлса ҳамда сув билан ювиш жароҳат ёки гипсга зарар қилса, устидан масҳ тортади. Масҳ тортмаса, таҳорат мукаммал бўлган ҳисобланмайди. Чунки ювиш узрли бўлгани учун унинг ўринбосари сифатида масҳ тортилади ва масҳ тортиш ювишнинг ўрнига ўтади. “Мабсути Сарахсий” китобида бундай дейилган:
فان ترك المسح وهو لا يضره قال في الاصل لم يجزه في قول أبى يوسف ومحمد رحمهما الله تعالى
“Жароҳат устига масҳ тортиш зарар қилмайдиган ҳолатда масҳ тортмаса, “ал-Асл” (“Мабсут”) китобида: “Имом Абу Юсуф ва Муҳаммад раҳимаҳуллоҳлар сўзига кўра бундай таҳорат дуруст бўлмайди”, дейилган".
Лекин жароҳат устига масҳ тортиш ҳам узрли (зарар келтирадиган) бўлса, масҳ тортиш соқит бўлади.
Агар қўли боғланган ёки гипс қилинган бўлиб, ўзига ўзи масҳ торта олмаса, бошқа одам бўлса, ўша одам масҳ тортиб қўяди. Ҳеч ким йўқ бўлса, масҳ тортиш соқит бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA