РИОваРИАТМ ва ҳудудий филиалларининг етакчи мутаҳассислари иштирокида хафтанинг душанба ва пайшанба кунлари мунтазам режали телемедицина тадбирлари ўтказилиб келинади. Унда ташхислаш ва даволаш мураккаб бўлган, муҳокамага мухтож ва кам учровчи онкологик беморлар консилиумда мухокама қилинади. Ушбу тадбир хозирда дунёнинг барча ривожланган тиббиёт муассасалари амалиётига киритилган бўлиб, беморларнинг узоқ йўлларда сарсон бўлишлари, маблағ сарфлашлари олди олинади, ҳудудлардаги мутахассисларнинг малакаси ошади. 27.01.2025 йил беморлар телемедицина орқали муҳокама қилинди ва тегишли тавсиялар берилди.
telegram | sayt | instagram