❗️
ССВ: Юртимизда 30-65 ёшдаги аёлларни онкоскрининг билан қамраб олиш тизими такомиллаштирилмоқда
✅ Бугун мамлакатимизда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш соҳаси илғор хорижий тажриба ва мутлақо янги ёндашувлар асосида ислоҳ қилинмоқда.
📌 Давлатимиз раҳбари томонидан
“Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилиниши ҳам аёллар саломатлигини асраш йўлидаги яна бир муҳим қадамлардан бўлди.
📝
Ушбу ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи қабул қилиниб, унда келгусидаги қатор устувор вазифалар белгиланди.👩⚕️ Хусусан,
тиббиётнинг бирламчи бўғинида 30-65 ёшдаги аёлларнинг электрон базаси шакллантирилиб, уларни тиббий кўрикка таклиф қилиш тизими яратилмоқда.🟢
Бунда:📎
ҳар йили 30-50 ёшдаги аёлларда бачадон бўйни саратони скрининги одам папилломаси вирусини полимераза занжирли реакция текшируви усули орқали аниқлаш ҳамда суюқлик цитологияси усулида текшириш йўли билан амалга оширилади;
📎 манфий натижа аниқланганда, улар
10 йилдан сўнг қайта текширувдан ўтказилади, натижа мусбат бўлганда эса аёллар қўшимча текширувга йўналтирилади;
📎
саратонолди ҳолатлар аниқланган аёллар амбулатор даволаниш учун Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиалларига
йўналтирилади;
📎 30-65 ёшдаги аёллар
ҳар 2 йилда бир маротаба тиббиёт ходимлари томонидан бирламчи саралашдан ўтказилади;
📎 кўкрак бези саратони текшируви
45 ёшгача бўлган аёлларда ультратовуш диагностикаси усулида,
45-65 ёшдаги аёлларда эса маммография орқали амалга оширилади.
🧮
Скрининг натижасида онкологик касаллик аниқланган беморларни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
telegram | sayt | instagram