Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Миллий тиббиёт маркази билан ҳамкорлик меморандуми имзолади
Бугун бошқармада Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Миллий тиббиёт маркази раҳбари Мақсуд Саидов ташриф буюрди.
Миллий тиббиёт маркази давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, марказнинг бошқа шифохоналардан фарқли равишда, универсал ҳисобланади. Жами 169 турдаги 1000дан зиёд илғор тиббий асбоб-ускуналар ўрнатилган ушбу марказ 500 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда амбулатор ва стационар тартибда 200дан ортиқ тиббий хизмат кўрсатилади.
Таъкидлаш жоизки, Миллий тиббиёт маркази билан ҳамкорликда сўнгги бир ойда Бухоро вилоятида кўплаб амалий ишлар бажарилди.
МДҲда ягона бўлган мобил ангиограф Пешку туманида 10 кун мобайнида 1500дан ортиқ фуқароларга тиббий хизмат кўрсатгани, вилоятдан кўплаб беморлар имтиёзли равишда даволаниш имконига эга бўлгани бунга мисол бўлади.
Вилоят ССБ бошлиғи Элёр Олтиев билан бўлган мулоқот чоғида Марказ раҳбари Мақсуд Саидов келгусида юрақ-қон томирида касалликлари бўлган 5 мингдан ортиқ бухороликларни вилоятнинг ўзида даволашга кўмаклашишини билдириб ўтди.
Мулоқот учрашувида икки томон - Миллий тиббиёт марказ ҳамда Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан икки томонлама ҳамкорлик қилиш бўйича англашув меморандумини имзолашди.
Келишувга кўра, эндиликда МТМ томонидан вилоятда фаолият кўрсатадиган мутахассисларни малакасини ошириш, оғир турдаги касалликлар билан касалланган беморларга зарур жарроҳлик амалиётларини бажариш ва ўзаро илмий алоқаларни кучайтириш каби кўплаб йўналишларда ҳамкорлик қилинадиган бўлди.