🇹🇷 🇺🇿
Туркиядан бир гуруҳ малакали мутахассислар вилоятимизда бўлдиБухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси декабр ойида Туркиянинг Соғлиқ билимлари университети билан ҳамкорлик қилиш мақсадида кенгайтирилган учрашув ташкил этган эди.
Айни пайтда бундай ҳамкорлик алоқалар юртимизда амалий тиббиётни ривожлантиришда аллақачон бошлаб юборилган.
Бугун қардош турк ўлкасидан келган бир гуруҳ врач профессорлар иборат делегация аъзолари Бухоро туман тиббиёт бирлашмасига ташриф буюрди.
Жумладан, Ҳасан Чагил раҳбарлигидаги Меҳмет Эрсой, Мухаммет Ёрнек, Ҳасан Багджи, Меҳмет Угурлу ва бошқалар республика соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари ҳамда Бухоро вилоят ССБ раҳбарияти ҳамроҳлигида бирлашмадаги шароит ва имкониятлар билан танишишди.
Шунингдек, Туркиялик меҳмонлар билан бирга, лойиҳа офиси вакиллари ҳам айнан Бухоро туман тиббиёт бирлашмасига ташриф доирасида ташкил этилган анжуманда иштирок этишди. Тақдимот жараёнида келгуси лойиҳалар ҳақида кенгроқ маълумот берилди.
Туркия мутахассислар билан бўлиб ўтган мулоқот учрашувида келгусида тиббиётнинг барча соҳаларида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, телемедицина орқали мураккаб жарроҳлик амалиётларни бажариш, стажировка ўташ каби муҳим масалаларда фиклар алмашишди.
Таъкдилаш жоизки, меҳмонлар Бухорода соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини ижобий баҳолашди.
Тадбир якунида меҳмонларга эҳтиром кўрсатилиб, эсдалик совғалари топширилди.
➡️ Бухоро тиббиёти