Ғиждувон ва Шофиркон туманидаги эскирган бинолар ҳам янгиланади
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги мутасаддилар Ғиждувон ва Шофиркон туманидаги тиббиёт муассасалар ҳолати билан танишди.
Дастлаб, Ғиждувон тумани, "Зарангари" МФЙ Абада қишлоғидаги 60-сон оилавий поликлиникада бўлишди. 20 минг аҳолига хизмат кўрсатадиган ушбу муассасанинг ҳозирги ҳолати тиббиёт ва санитария талабларига жавоб бермайди.
Шу сабабли, мавжуд бинога капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш ва қўшимча 50 қатновга мўлжалланган янги бино қуриш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Шофиркон тумани, "Талижа" оилавий шифокорлик пункти биноси 1977 йилда қурилган бўлиб, 6 минг аҳолига хизмат кўрсатади. 2019 йилда жорий таъмирлаш ишлари ўтказилганига қарамай, бинонинг техник ҳолати талабга жавоб бермайди.
Шу сабабли, бу ерда ҳам 50 қатновга мўлжалланган замонавий қўшимча бино қуриш режалаштирилди. 49-оилавий поликлиниканинг Қайрағоч филиали ҳам ўрганилиб, бинода тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилиши ва тиббиёт ходимлари учун қулай меҳнат шароитлари яратилиши белгиланди.
Ушбу ишлар вилоят аҳолисига янада сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имкониятини оширишга қаратилган. Эскирган бинолар тўлиқ таъмирланиб, янги тиббиёт объектлари қурилади.
➡️ Бухоро тиббиёти