Қидирувдаги шофирконлик Бухорода ушланди
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисмида (ўғрилик) кўрсатилган жиноятни содир қилиб, тергов органларидан яширинган шахс қўлга олинди.
Бухоро вилояти прокуратураси томонидан қидирув эълон қилинган, Шофиркон тумани "Қуи Чуқурак" маҳалласидан бўлган, 36 ёшли Х.О. ички ишлар органлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Бухоро шаҳри ҳудудида ушланди.
Ҳозирда ушбу фуқаро 4-сон тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган бўлиб, унга нисбатан қонунчиликка мувофиқ зарур чоралар кўрилмоқда.
👉Каналга уланиш👈