Бухоро давлат тиббиёт институтида Ядро тиббиётига бағишланган халқаро анжуман ўз ишини бошладиБугун Бухоро давлат тиббиёт институтда «Ядро тиббиёти ва тиббий радиологиянинг долзарб муаммолари: Ўсма касалликларда нур терапия усулларини қўллаш ва самарадорлигини баҳолаш» мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжумани бўлиб ўтмоқда.
Мазкур нуфузли тадбирда дунёнинг 20дан ортиқ давлатларидан 50га яқин профессорлар, тадқиқотчи олимлар ва мамлакатимидаги тиббиёт ҳамда таъхлим муассасалари вакиллари иштрок этмоқда.
Таъкидлаш жоизки, мазкур анжуман янги йўналиш ядро тиббиёти соҳасида ишлаш соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, бир қатор онкологик, кардиологик, неврологик ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга касалликларни ташхислаш ва даволашда ядро технологияларини қўллашга қаратилган.
Мутахассисларга кўра, ядро тиббиёти – бу касалликларни, шу жумладан, ҳужайралар, тўқималар ва органларнинг шикастланишининг дастлабки босқичларини ташҳислаш ва даволаш учун радиофармацевтика воситаларидан фойдаланадиган фундаментал ва амалий тиббиёт соҳаси ҳисобланади. Ядро тиббиётининг иккита асосий йўналиши мавжуд - радионуклид диагностикаси ва радионуклид терапияси. Радионуклид диагностикаси радиофармацевтика ёрдамида органлар ва тизимларнинг кенг кўламли тадқиқотларини ўз ичига олади.
Ядро тиббиёти асосан, онкология, кардиология, неврология ва нейрохирургия, гепатология, урология ва нефрология, пульмонология, эндокринология, гематология, аллергология, педиатрия, иммунология, травматология ва тиббиётнинг бошқа соҳаларида қўлланади.
Радионуклид терапияси инсон танасидаги турли тузилмаларнинг патологик жойларида нормал тўқималарга минимал зарар етказадиган ўсимта тўқимасини йўқ қилишга қаратилган радиофармацевтика воситаларидан фойдаланишга асосланган.
Анжуманда олимлар томонидан маъруазалар ҳамда маҳорат дарслари ташкил этилмоқда.
👉Каналга уланиш👈