Forward from: bakiroo
UzIMEI’ни бекор қилиш уларнинг режасида йўқ, бўлмаган ҳам
Иқтисодчи Ботир Кобилов ёзмоқда:
“Мен UzIMEI тизими янада такомиллаштириляпти дейилганда ундан бутунлай воз кечиляпти деб ўйлабман”.
Ботиржон, UzIMEI балоси жорий қилиниб ўзбекистонликлар чўнтагини қоқиштириш бошланганидан буён соғлом ақл эгаси борки, ҳамма шу ҳақда ўйлайди.
Лекин UzIMEI ортида турганларнинг мантиғи ва манфаати бошқа-ку. Ҳар йили ҳеч кимга ҳисоб бермай бир неча юзмиллиард туғаётган конторадан мазахўракка айланганлар ўз ихтиёри билан воз кечмайди. Бу ўтган ёмон замонда Лола Каримовани доллардаги миллиардерга айлантирган “10 доллар қонуни” чеклови сингари. Улар ҳам ўзбек халқини қоқиштириб Калифорниядан уй олиши керак, болаларини Францияда ўқитиши керак, Швейцария банкларида счети бўлиши керак.
Шунинг учун улар бу аждарҳодан воз кечишмайди, ўзлари айтганидек, “янада такомиллаштиришади”. Ўтган эпохада “яна чуқурлаштириш” дейишарди.
Шундай экан янада бадтарини кутинг. Модемлар, компьютерлар, алоқа модуллари, терминаллар, транспорт воситалари ва SIM-модулли бошқа қурилмаларни декларация қилиш шарт эмас дейишгани, бу ҳозирча шарт эмас. Лекин истиқболда бўлади.
Чунки ҳали UzIMEI’ни “хусусийлаштиришмоқчи”. Хусусий корчалон номига UzIMEI’ни расман ўтказиб олишни якунлашсин. Ана ўшанда кўрасиз. “10 доллар” қонунини киритиб, доллардаги миллиардерга айланган Лола Каримоваям ҳолва бўп қолади.