Жаҳон мутолаа оламида Достоевский яна тренда кўтарилди. ТикТокда зумерлар авлоди Достоевскийнинг “Ойдин кечалар” қиссасини ёппасига ўқишмоқда. Буюк Британия китоб дўконларида китоб тўлиқ тугаган. Хўш нима учун зумерлар “Ойдин кечалар”ни ўқияпти?
Аввало асар ҳақида
Қисса Достоевскийнинг 1848 йилда чоп этилган илк асари ҳисобланади. Асарда инсоннинг ички дунёси, романтик ҳаёллари ва ҳаётий реаллик ўртасидаги зиддиятлар тасвирланган. Қисса марказида бош қаҳрамон йигит ва Настинка исмли қизнинг қисқа, аммо эҳтиросларга бой учрашувлари туради. Бош қаҳрамон ёлғизликдан азоб чекаётган, ўз ҳаёллари оғушида яшаётган кунларининг бирида Петербург кўчаларидан тасодифан Настинкани учратиб қолади. Барча воқеалар шундан бошланади.
Хўш асар нега зумерлар орасида машхурлашиб кетди? Барчасига энг катта айбдор пандемия! Ҳа, пандемия даври инсонлар ҳаётида чуқур из қолдирди. Ҳозир биз пост-пандемия даврида яшаяпмиз ва бу даврнинг психологик оғриқлари “Ойдин кечалар” ташиган мазмун билан мос тушади.
Энг аввало, пандемия сабабли кўпгина инсонлар яқинларини ва ўзлигини йўқотишди. Атрофимизда инсонлар кўп бўлишига қарамай ўзимизни ёлғиз хис эта бошладик. Биз асрлар давомида асраб келган жамоавийлик ва коддегиаллик ғояси бир зумда йўқ бўлди ва мураккаб муаммолар қаршисида ёлғиз қолиб кетдик. Менимча инсонлар орасида ҳам ўзини ёлғиз хис этаётган битта сиз бўлмасангиз керак.
Иккинчидан, асар сюжети ва бош қаҳрамон характери зумерлар авлоди вакилларининг ҳаёт тарзига мос тушади. Чунки бош қаҳрамон ёлғиз, романтик, орзулари ва ҳаёллари оғушида учиб юрган шахс. Аммо ҳаёт қаҳрамонга орзу-истаклар амалга ошмаслигини исботлаб беради. Севгилисини учратиб ширин ҳаёллар ва келажак орзуларини қуришади. Аммо…
Пост-пандемия эпохаси классик адабиётларни қайта уйғотди. Саноат инфилоби натижасида вужудга келган оммавий депрессия, бугун яна ўз эгаларининг қалбларида қаттиқ оғриқ уйғотмоқда.
Асардан иқтибослар:
Орзулар билан яшаш гўзал, аммо бир кун келиб улар сўнади. Ана ўшанда ҳаёт бизга ўз ҳақиқатларини кўрсатади.
Ёлғизлик - бу инсоннинг ўзи билан юзлашадиган энг олис сафари.
Бахт гўё осмондаги юлдузга ўхшайди, яқин кўринса ҳам, унга етмоқликка умид йўқ.
Ҳар кеча худди ўша жойга борардим. Чунки ўша жойда менинг бахтим яшайди.
Мен уни учратганимда ҳаётим илк бор маъно касб эта бошлади. Энди мен ёлғиз эмасдим ёки шундай деб ўйладим, холос.